Фото: Google Images
UFC’нинг енгил вазндаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор июль ойида чемпионлик жангида иштирок этишини маълум қилди.
«Июль ойида енгил вазн тоифасида чемпионлик жангида иштирок этишдан мамун бўлардим», — дея ёзган Конор Twitter’даги саҳифасида.
Бундан олдинроқ эса у «Июлда кўришамиз» дея пост қолдирган. Бу орқали Макгрегор Жастин Гетжига қарши жанг қилишига ишора қилган.
Қайд этиш жоиз, UFC 249 мусобақасида Тони Фергюсонни нокаутга учратган Гетжи июлда жанг қилиш ниятида эмаслигини маълум қилганди. Жастин бор эътиборини Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жангга қаратишини айтиб ўтди.
UFC президенти Дэйна Уайт ҳам Ҳабиб ва Гетжи ўртасидаги жанг ташкил қилиниши мумкинлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор ўзининг сўнгги жангини 2020 йил 19 январида UFC 246 мусобақаси доирасида Дональд Серронега қарши ўтказиб, рақибини 40 сония ичида нокаутга учратганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди