Фото: MMA Junkie
UFC президенти Дэйна Уайт енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда ушбу вазннинг вақтинчалик чемпиони Жастин Гетжи ўрасидаги жанг ёзда бўлиб ўтишини маълум қилди.
«Нурмагомедов—Гетжи жанги ёзда бўлиб ўтишини кутяпман. Улар ўртасидаги тўқнашув Жанглар ороли (Канадада жойлашган) бўлиб ўтади. Бу у ердаги биринчи мусобақа бўладими ёки иккинчи, буни ҳозирча аниқ билмайман. Агар спорт соҳасида қандайдир мўъжиза юз бермаса ва мусобақаларга рухсат берилмайдиган бўлса, жанг аниқ мен кутаётган вақтдан олдин бўлмайди», — дейди UFC раҳбари Уайт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов июль ойида навбатдаги жангини ўтказиш ниятида эканлигини айтганди. Тони Фергюсон устидан қозонилган ғалабадан сўнг Гетжи ҳам фақатгина Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилишни хоҳлаётганини маълум қилди.
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг сўнгги жангини 2019 йил 7 сентябрида Дастин Порьега қарши ўтказиб, рақибини муддатидан аввал таслим қилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»