date
views 2 300

Максим Шацких: 2009 йилда «Бунёдкор»дан таклиф бўлганди

Максим Шацких: 2009 йилда «Бунёдкор»дан таклиф бўлганди
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацких «Тезкор студия»даги суҳбат вақтида ўз вақтида Тошкентнинг «Бунёдкор» клубидан таклиф тушганини айтди.

«Бунёдкор» гуркираган ўша йилларда менга таклиф бўлганди. Адашмасам, 2009 йил бошида бу борада мен билан боғланишган. Бироқ бу ерда «Динамо Киев», Европа Чемпионлар Лигаси... «Бунёдкор»га ўтиш эса фаолиятим аста-секин якунлаётганини англатгандек бўларди. Шунчаки мени «Динамо»да шундай ҳолат кутаётганини, барчаси қайғули тугашини билмасдим. Таклиф бўлган, бироқ мен уни рад этганман», — дейди Шацких.

Шунингдек, «Ротор» мураббийи келажакда Ўзбекистон терма жамоаси ёки клубларидан таклиф тушадиган бўлса, уни қабул қилишга тайёр эканини билдирди.

«Нимага энди йўқ. Агар таклифлар бўлса, уларни кўриб чиқишга тайёрман», — дейди Шацких.

Максим Шацких футболчилик фаолияти мобайнида «Динамо Киев», «Локомотив Остона», «Арсенал Киев», «Говерла» ва бошқа бир қатор клубларда тўп сурган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Максим Шацких: 2009 йилда «Бунёдкор»дан таклиф бўлганди