07:40 / 17.05.2020
1 697

Неймар: “Спорт формамни бир маромда ушлашга интилаяпман, аммо бу осон эмас”

Неймар: “Спорт формамни бир маромда ушлашга интилаяпман, аммо бу осон эмас”
ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар айни пайтда Бразилияда ва у карантин даврида индивидуал машғулотлар ўтказаётганлигини ҳақида гапирди.

“Карантин даврини оилам даврасида ўтказишни режа қилганман. Аммо ҳар куни машғулотларни давом эттираяпман. Спорт формамни сақлаб қолишга интилаяпман, аммо бу осон эмас. Ҳали олдимда кўплаб муҳим ўйинлар бр, шу боис машғулотларни тўхтатиш ҳақида ўйлаётганим ҳам йўқ. Мен жамоа билан қай тарзда машғулотлар ўтказган бўлсам, ўша ритмда индивидуал машғулот ўтказиб келаяпман. Бу машқларни максимал тарзда, астойдил бажаришга интилаяпман. Одатий футбол учрашувларини соғиндим, аммо мураббийларимизинг биз учун тайёрлаган дастурларини бажаришни канда қилганим йўқ”, дея Неймарнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport.es.

Франция чемпионати коронавирус пандемияси туфайли муддатидан олдин якунига етказилган ва ПСЖ мамлакат чемпиони дея эълон қилинган. Аммо Тухел жамоаси ЕЧЛ ¼ финалида ўз юришини давом эттирмоқда. Ушбу турнир УЕФА томонидан август ойида давом эттирилиши мўлжалланган.

Манба: Championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Неймар: “Спорт формамни бир маромда ушлашга интилаяпман, аммо бу осон эмас”