20:48 / 19.05.2020
562

Паоло Мальдини «Реал»да иш бошлаши мумкин

Паоло Мальдини «Реал»да иш бошлаши мумкин

«Милан» афсонаси Паоло Мальдини клубни тарк этиши мумкин, дея хабар қилмоқда Defensa Central.

Собиқ ҳимоячи ҳозирда «Милан»нинг стратегик ривожланиш бўйича директори ҳисобланади. Мальдини анча вақтдан буён «Милан» раҳбарияти билан чиқиша олмаяпти.

Агар 51 ёшли функционер миланликлар клубини тарк этадиган бўлса, «Реал» унга спорт директорлиги лавозимини таклиф қилади. Мадридликлар президенти Флорентино Перес Мальдинига ишонч билдиришга тайёр.

Маълумот учун, Паоло Мальдини бутун футболчилик фаолиятини «Милан» сафида ўтказган. У асосий жамоада 1984—2009 йиллар мобайнида тўп суриб, 647 та ўйинда иштирок этган. 2018 йилдан клуб бошқарувида ишлаб келади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)