Бир неча кун аввал карантиндан кейинги футбол борасида спорт журналистлари ва шарҳловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини тақдим этгандик. Энди эса мураббийларнинг қарашлари ва тахминларини ҳавола қиламиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳамда Суперлигада фаолият юритаётган бир қатор мутахассислар карантиндан кейинги ўзбек ва хориж футболи, ундаги ўзгаришлар, Суперлигани қандай ўтказиш бўйича таклиф, Европада чемпионатларнинг давом этиши нимага боғлиқлиги, лигаларда чемпионни кай тарзда аниқлаш хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилишди. Дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Вадим Абрамовнинг қарашлари билан танишишингиз мумкин.
- Футбол ҳамма нарсага ўхшаб қайтиши керак. Коронавирус билан боғлиқ саволлар бисёр. Маълумки, жуда кўп таниқли инсонлар касалликка чалиниб, тез тузалди. Футболчилар ёш бўлгани сабабли мен телевизор ва радиоларда айтилаётганчалик қўрқинчли, деб ҳисобламайман. Шунинг учун футбол ҳар бир фаолият каби қайтиши керак, деб ўйлайман.
Суперлига масаласига келсак, тезлаштирилган тартибда ўтиши мумкин. Масалан, 2-3 кунда ўйинлар ташкил этилади. Ҳаммаси қачон бошланишига боғлиқ, аввал санасига аниқлик киритиш керак. Ўйнашга рухсат берилса, майдонга тушамиз. Суперлигани декабргача чўзиш мумкин-ку, қишгача ўйнасак бўлади.
Европа футболининг пулга боғлиқ томонларини билмайман. Ғолибни расмийлаштириш учун чемпионатни якунлаш лозим. Ҳаммаси регламентга боғлиқ, унда нечта ўйин ўтказилиши кераклиги ёзилган. Ўйлайманки, барча чемпионатлар қолган турларни ўтказади. Ким лигани тўхтатиш керак, деб ҳисобласа, демак шундай. Ҳар бир давлат ўзи қарор қабул қилади. Буни биз ҳал қилмаймиз.
Қайси чемпионат ўйинларини тугата олса, уларда ғолиблар аниқланади. Ким тўхтатишни хоҳласа, жамоалар нечанчи поғонада бўлса, шу ўринларга қараб ҳал қилинади, - деди Вадим Абрамов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди