14:45 / 20.05.2020
2 731

Элдор Шомуродов тоза чиқди

Элдор Шомуродов тоза чиқди
Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов тўп сураётган “Ростов” клуби футболчилари, мураббийлари ва ходимлари коронавирусга тест топширди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, клубнинг ҳеч бир вакилида коронавирус аниқланмаган. Айни пайтда “Ростов” жамоаси деярли тўлиқ таркибда Ростов шаҳрида бўлиб турибди ва индивидуал тарзда машғулот олиб боришга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳимоячи Деннис Хажикадунич тез орада Швециядан қайтади.

РПЛ ўйинлари 21 июндан давом эттирилади. “Ростов” чемпионатда юқори ўринлар ва УЕФА Чемпион лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. Элдор Шомуродов эса тўпурарлар баҳсида ғолиблик учун рақобатлашмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов тоза чиқди