17:37 / 20.05.2020
2 031

Канчельскис: Футболдаги ўзгаришлар, Суперлига бўйича таклиф, лигаларда ғолибни қай тарзда аниқлаш борасида

Канчельскис: Футболдаги ўзгаришлар, Суперлига бўйича таклиф, лигаларда ғолибни қай тарзда аниқлаш борасида
Бир неча кун аввал карантиндан кейинги футбол борасида спорт журналистлари ва шарҳловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини тақдим этгандик. Энди эса мураббийларнинг қарашлари ва тахминларини ҳавола қиламиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳамда Суперлигада фаолият юритаётган мутахассислар карантиндан кейинги ўзбек ва хориж футболи, ундаги ўзгаришлар, Суперлигани қандай ўтказиш бўйича таклиф, Европада чемпионатларнинг давом этиши нимага боғлиқлиги, лигаларда чемпионни кай тарзда аниқлаш хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилишди. Бу гал “Навбаҳор” клуби бош маруббийи Андрей Канчельскиснинг фикрларини тақдим этамиз.

- Агар ўйинлар мухлисларсиз ўтказиладиган бўлса, қандай тасаввур қилишим мумкин? Албатта, баҳсларни томошабинларсиз ўтказиш осон кечмайди. Бундай учрашувларда футболчиларда иштиёқни уйғотиш қийин. Аммо наилож, коронавирус пандемияси сабабли улар шундай ҳолатда тўп тепишга мажбур. Асосийси, инсонлар саломатлиги.

Футболдаги асосий ўзгариш, бу ўйинларнинг мухлисларсиз ўтказилишидир. Шу холос.

Суперлигани ўтказиш бўйича таклиф. Агар коронавирус пандемияси кучайиб кетмаса, одатий усулда, яъни турларни уй-сафар тизимида ўтказиш керак. Мабодо вирус кучайса, клубларни 2-3 та шаҳарга йиғиб, биринчи даврани тезроқ якунлаш учун бир ҳафтада иккитадан ўйин ташкил этиш мумкин. Футболчилик пайтимда Англияда қисқа вақт ичида майдонга тушаверардик. Футболчилар бунга кўникишига тўғри келади. Мухлисларсиз бўлса-да, биринчи даврани тезроқ якунлаш лозим.

Европада лигаларнинг давом эттиришда биринчи навбатда ғолибларни аниқлашга эътибор қаратилади. Пул иккинчи даражали. Тўғри, карантин даврида “кўҳна қитъа”даги кўплаб клублар гонорарсиз қолди. Шунга қарамай, барча лигаларда совриндорларни аниқлаш асосий мақсад ҳисобланади. Шунинг учун улар ўйинларни ўтказишмоқда.

Барча мамлакатларнинг ички чемпионатлари якунланиши керак. Мубосақалар келган жойида тугатилса, эътирозлар пайдо бўлади. Ғолиблар ва бошқа ўринларни ўйинлар орқали билиб олиш даркор. Айрим давлатларда чемпионатлар охирига етмазилмади. Бунда баъзи клублар норозилик билдиради ва шундай ҳам бўлмоқда.

Бу ҳолат Суперлигамизга ҳам тааллуқли. Ички биринчиликни давом эттириб, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этган яхши. Бу энг тўғри йўл, - деди Андрей Канчельскис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Канчельскис: Футболдаги ўзгаришлар, Суперлига бўйича таклиф, лигаларда ғолибни қай тарзда аниқлаш борасида