21:20 / 20.05.2020
2 572

"Ҳумо" сардори Ўзбекистон ва Россиядаги ҳаётни таққослади

"Ҳумо" сардори Ўзбекистон ва Россиядаги ҳаётни таққослади
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби сардори Александр Шербина Олий хоккей лигаси расмий сайтига интервью берди. Ташкилот матбуот хизмати билан бўлган суҳбатда у коронавирус билан боғлиқ ҳолат ва икки мамлакатдаги ҳаёт тарзини таққослади.

"Ўзбекистон коронавирус пандемияси билан боғлиқ чора-тадбирлар мени яхши маънода ажаблантирди. Бу борада барча жабҳада қатъий тартиб ўрнатилди. Бизнинг массажчимиз ўзбекистонлик эди ва Москвадан Тошкентга қайтди. Уларни аэропортдан тўғри шаҳар ташқарисидаги ҳудудда икки ҳафталик карантинга олишди. Вақтинчалик бундай карантин ҳудудлари тезкорлик билан қуриб битказилди. У ерда барча чекловлар босқичма-босқич юмшатилмоқда.

Россия ва Ўзбекистоннинг фарқи? Биринчи навбатда иқлим. Тошкентда об-ҳаво иссиқ, яхши. Шунингдек, у ерда мазали таомлар кўп ва Россиядагидан анча арзон. Менда Тошкентдаги фаолиятимдан илиқ хотиралар қолган
", - деди Шербина.

Эслатиб ўтамиз, у янги мавсум фаолиятини Қозоғистоннинг "Сариарка" жамоасида бошлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ҳумо" сардори Ўзбекистон ва Россиядаги ҳаётни таққослади