22:40 / 22.05.2020
2 680

Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи: Гетжи бизни ҳеч бир жиҳати билан қўрқита олмайди

Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи: Гетжи бизни ҳеч бир жиҳати билан қўрқита олмайди
Фото: Instagram
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес вақтинчалик чемпион Жастин Гетжи шогирдига муаммо туғдирмаслигини айтди.

«Гетжида бизни хавотирга соладиган ҳеч қандай янги нарса йўқ. Тони Фергюсонда эса «қуроллар» кўп, унинг кўплаб жиҳатларидан хавотир олиш керак.
Тони раунд тугашига 10 сония қолганида Жастинни қай ҳолатга солиб қўйгани эсингиздами? Ўшанда вақт тугаб қолмаганида жанг нима билан тугаши мумкинлигини ҳеч ким айтолмайди. Биз яна Тони ва Ҳабиб ўртасидаги жанг ҳақидаги гапларга қайтишимиз мумкин эди.

Жастин ажойиб курашчи, қўл ва оёқ зарбаси яхши. У фақат икки марта мағлуб бўлган. Ўшанда ҳам ўзининг аҳмоқлиги эвазига, хато туфайли эмас. Агар ақл билан жанг қилганида, катта эҳтимол билан ҳозиргача енгилмас бўлиб қоларди
», — дейди Мендес.

UFC 249 мусобақасида Гетжи енгил вазн тоифаси вақтинчалик чемпионлиги учун жангда Фергюсонни мағлуб этди ва Ҳабибга қарши чемпионлик жангида иштирок тиш учун биринчи рақамли даъвогарга айланди. Ҳабиб ва Гетжи ўртасидаги жанг куз ойларида бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи: Гетжи бизни ҳеч бир жиҳати билан қўрқита олмайди