
"Барселона" ҳужумчиси Лео Месси 2016 йилда жамоадан кетишни истаганини тан олди.
Ўшанда футболчининг отаси солиқ тўлашда қаллобликка йўл қўйгани борасида айблов қўйилганди.
"Ўшанда солиқ туфайли муаммолар бор эди ва шу сабабдан "Барселона"дан кетишни истагандим. Мен фақатгина "Барселона"ни эмас, Испаниядан кетмоқчи эдим. Мен билан жуда ёмон муносабатда бўлишаётганди, шу сабабли қолгим келмаётганди. Менга ҳали бирор марта расмий таклиф келиб тушмаган ва шу боисдан барча менинг қолишимни билади.
Мен ва оилам учун оғир дамлар эди. Ўтган воқеликлар ҳақида одамлар кўп нарсаларни билишмайди. Болаларим ҳам кичкина бўлишган ва ҳеч нимани тушунмаган", - деди Месси.
Манба: Championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар