date

Зинедин Зидан карантин қоидаларини бузди

Зинедин Зидан карантин қоидаларини бузди
«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан коронавирус пандемияси даврида карантин қоидаларини бузди, дея хабар қилмоқда Diario Sport.

Таъкидланишича, франциялик мутахассисни Мадрид яқинидаги қишлоқда кўришган. У бир йилча аввал сотиб олган уйига борган.

Коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида ўта муҳим шахсий сабаблар бўлмаса Испанияда шаҳарлараро қатновлар тақиқланган.

Агар Зидан карантин қоидаларини бузганликда айбдор деб топилса, уни 1500 евро миқдоридаги жарима кутмоқда.

Март ойида «Реал» ҳужумчиси Лука Йович Сербияда карантин қоидаларини бузган ва буни мамлакат президенти ҳам танқид остига олганди.

Аввалроқ Испания бош вазири Педро Санчес Ла Лига мавсуми 8 июндан давом эттирилишини маълум қилганди.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зинедин Зидан карантин қоидаларини бузди