«Зенит» ҳужумчиси Артём Дзюба Россия чемпионатининг энг яхши тўпурари учун кечаётган кураш ҳали якунига етгани йўқ, деб ҳисобламоқда. Айни пайтда у 13 та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Эътиборлиси Россия терма жамоасининг етакчиси маҳаллий ОАВга берган интервьюсида ҳамюртимиз ҳақида илиқ фикрларни билдириб, тўпурар учун кечаётган кураш хусусида гапирди.
- Якуний хулосани финиш чизиғига етиб келинганидан сўнг чиқариш керак. Кураш ҳали якунига етгани йўқ. Элдор Шомуродов ниҳоятда яхши ҳужумчи, у менга жуда ёқади.
Курашга яна Азмун қўшилиши мумкин. Албатта, бу қизиқ бўлади, курашамиз. Тўпни ким яхшироқ позицияда бўлса, ўшанга узатиш керак. Агар фақат голлар ҳақида ўйлайдиган бўлсанг, улар келмайди. Очколар жамғариш шарт. Бу футбол қонуни, - дейди Дзюба.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўпурарлар пойгасида Дзюбадан сўнг 11 та гол билан иккинчи ўринда бормоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»