14:05 / 28.05.2020
2 287

Шота Арвеладзе: Ўзбек футболчиларини Европа клубларида кўришни истайман

Шота Арвеладзе: Ўзбек футболчиларини Европа клубларида кўришни истайман
Фото: «Пахтакор»
«Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе жамоа ўз олдига қандай мақсадлар қўйгани ҳақида гапирди.

«Осиё Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш, клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида тўп суришни истаймиз. Ўзбек футболчиларини Европа клубларига сотишни хоҳлаяпмиз. Буларнинг ҳеч бири ҳозирда биз барпо қилаётган мустаҳкам пойдеворсиз бўлмайди. Мен билан Туркия, Грузия, Ўзбекистон ва Нидерландиядан бўлган мутахассислар ишламоқда. Биргаликда клуб фалсафасини яратяпмиз.

Ҳа, биз кўплаб совринлар ютдик, бироқ ҳакам ҳуштагидан кейин барчаси тарихга айланади. Клуб пойдевори энди шаклланмоқда: янги стадион, база ва академия қурилмоқда. Дунёнинг кўплаб топ-клублари билан ишлайдиган Double Pass компанияси билан шартнома туздик. Клубнинг ривожига ёрдам беришлари учун уларга катта пул тўладик
», — дейди мутахассис.

Арвеладзе 2017 йилнинг июнида «Пахтакор»ни қабул қилиб олган. Мутахассис «шерлар» билан бронза (2017 йил) ва кумуш (2018) медалларига эга бўлди, 2019 йилда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Грузиялик мутахассис 2008—2010 йилларда Нидерландиянинг АЗ клубида бош мураббий ассистенти бўлган. Шундан кейин Шота Туркиянинг «Кайсериспор» (2010—2012), «Қосимпошо» (2012—2015) ва «Трабзонспор» (2015), шунингдек, Исроилнинг «Маккаби Тель-Авив» (2016—2017) жамоаларини бошқарган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: Ўзбек футболчиларини Европа клубларида кўришни истайман