10:35 / 29.05.2020
2 985

Шомуродовнинг рақобатчилари биттага камаяди

Шомуродовнинг рақобатчилари биттага камаяди
Россия премьер-лигаси тўпурарлари баҳсида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов билан рақобатлашаётган “Зенит” вакили Сардор Азмуннинг “Наполи”га трансфери деярли ҳал бўлди.

Италияликлар спорт директори Кристиано Жунтоли бу трансфер амалга ошишига қатъий ишонч билдирмоқда. Айни пайтда неаполликлар эронлик футболчи учун 25 миллион евро таклиф қилмоқда. “Зенит” эса 30 миллион евро сўрамоқда.

“Наполи” раҳбарлари Сардор Азмун жамоадан кетишга ҳозирланаётган Аркадиуш Миликни ўрнини босишига ишонмоқда. 25 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам кучлироқ чемпионатга кўчиб ўтиш истагида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг рақобатчилари биттага камаяди