20:53 / 30.05.2020
3 543

"Пахтакор" - Машарипов - "Трабзонспор" "сериали" бўйича расмий изоҳ: Жалолиддиннинг трансфери қиймати 6 миллион евро баҳоланмаган

"Пахтакор" - Машарипов - "Трабзонспор" "сериали" бўйича расмий изоҳ: Жалолиддиннинг трансфери қиймати 6 миллион евро баҳоланмаган
"Пахтакор" етакчиси Жалолиддин Машариповга Туркиянинг "Трабзонспор" клуби жиддий қизиқаётгани ҳақида маълумот бергандик.
Бугун турк матбуотида, хусусан "FotoMac" нашри тарқатган хабарга кўра Машариповнинг трансфер нархи 6 миллион евро баҳоланган ва бу "Трабзонспор" клубини қўрқитиб юборгани ҳақида маълумот берган.

Мазкур ҳолатни аниқлаш мақсадида, сайтимиз таҳририяти "Пахтакор" раҳбарияти билан боғланди. Тошкент клубининг "championat.asia"га маълум қилишича, турк матбуотидаги хабар асоссиз. Яъни, "Пахтакор" Машариповнинг трансфер нархини 6 миллион евро баҳоламаган. Шунингдек, клублар ҳали расман музокараларга киришмаган. "Трабзонспор" клуби Машариповнинг трансфери бўйича ҳозирча расмий сўров юборгани йўқ.

Куни кеча Машариповнинг трансфери бўйича Шаҳбоз Беғамов маълум қилганидек, "Пахтакор" ва турк клуби ўртасидаги музокаралар ҳали расмий жараёнга кўчмаган. Ва бу кўп жиҳат аввало футболчи ҳамда клубнинг ўзаро шартнома шартларини келишувига ҳам боғлиқ масала. Туркия клуби Машариповга жиддий қизиқмоқда, лекин ҳали аниқ таклиф билан тошкентликларга мурожаат қилмаган.

"Пахтакор" Жалолиддин Машариповнинг трансфери бўйича "Трабзонспор" билан музокараларга киришишга тайёр ва томонлар буни ўзаро ҳал этишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" - Машарипов - "Трабзонспор" "сериали" бўйича расмий изоҳ: Жалолиддиннинг трансфери қиймати 6 миллион евро баҳоланмаган