Фото: Getty Images
Енгил вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжи икки вазн дивизиони чемпиони Конор Макгрегорга қарши жанг қилиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
«Мен хоҳласам, Конор билан ҳозирнинг ўзида жанг қилишим мумкин. Ҳамма мени ёлғон гапирётганликда айбламоқда ва Конорга қарши жанг қилиш имконияти туғиладиган бўлса, унга рози бўлишимни айтмоқда. Ҳатто яқинда Дэниэл Корме ҳам шу ҳақда гапирди, бироқ мен ундай жангчи эмасман.
Биринчидан, менда ҳозир бу спорт турида кузатилмаган ишни амалга ошириш имконияти мавжуд. Қулай вазият бўлмаган вақтда Тонини таслим этиш, кейин Ҳабибни енгиш ва Конорнинг адабини бериш — бу буюк воқеа бўлади.
Бизнес нуқтаи назаридан қараганда Конорга қарши жанг ўтказиш ақлли иш бўлади, чунки бу кўп пул ишлаб олиш имкониятини англатади. Бироқ аввалига Ҳабибни ва ундан сўнг Конорни мағлуб этсам, ундан ҳам кўп пул ишлайман. Агар Конор буни хоҳламаса мен Порьега қарши жанг қиламан. Ростини айтганда, айни дамда Конор менинг рўйхатимда йўқ. Ҳабиб ва Порье — мана мен кимлар билан жанг қилмоқчиман. Агар бу иккиси таслим эта олсам, ўзимдан кўнглим тўлади», — дейди Гэтжи.
Жастин Гэтжи UFC 249 мусобақасида Тони Фергюсонни мағлуб этган ҳолда енгил вазн тоифаси вақтинчалик чемпионлигини қўлга киритди. Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг сентябрь ойида бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гэтжи 2018 йилги жангда Дастин Порьега имкониятни бой бериб қўйганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»