10:35 / 31.05.2020
3 716

Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров "Насаф"да

Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров "Насаф"да
БАА чемпионатида фаолият олиб бораётган икки нафар легионеримиз айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб туришибди.
"Шаржа" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ва "Шабаб Ал Аҳли" вакили Азизжон Ғаниев пандемия туфайли бир неча кун олдин юртимизга қайтишган ва 14 кун карантинда бўлишган. Ҳозирга қадар якка тартибда машғулот ўтказган футболчилар формаларини ушлаб туриш учун "Насаф" клуби машғулотларига қўшилишади.

"Насаф" футбол клуби мураббийлар штаби ва барча футболчилар бир неча кун олдин коронавирус учун тест топширишган. Ҳеч қайси шахсда вирус аниқланмаган.

Маълумот учун, БААда коронавирус пандемияси туфайли чемпионат ўйинлари август ойига қадар қолдирилган. БАА чемпионатида 19та тур ортда қолган ва клублар яна 7та турни ўтказишлари лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров "Насаф"да