COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида профессионал футбол машғулотлари ҳамда мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария-гигиена қоида ва меъёрлари.
1-боб. Кириш
1.1. Ушбу вақтинчалик санитария-гигиена қоида ва меъёрлари (кейинчалик санитария қоидалари) COVID-19 пандемияси тарқалиши бўйича эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви даврида футболчилар ва бошқа расмий шахслар саломатлигини ҳимоя қилиш учун мақбул мехнат шароитини ва мехнат жараёнини ташкил этиш билан атроф муҳитни ҳамда меҳнатни мухофаза қилишга қаратилган профилактик тадбирларини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
1.2. Ушбу санитария қоидалари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган машғулотлар ҳамда мусобақалар учун гигиеник талабларни белгилайди.
1.3. Санитария қоидалари техник жихатдан тартибга солиш соҳасида меъёрий хужжат ҳисобланиб, барча футбол клублари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
1.4. Футбол клублари раҳбарлари ҳамда бош шифокорлари санитария қоидаларига риоя этиш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
1.5. Санитария қоидаларини бузганлик Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
1.6. Ушбу санитария қоидаларига риоя қилинишини назорати Давлат санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади.
2-боб. Асосий атама ва тушунчалар
2.1. Ўқув-машғулот базаси – машғулот учун майдонлар ҳамда ёпиқ иншоотлар, жамоалар вакиллари истиқомат қилаётган меҳмонхоналар, расмий учрашувлар ўтадиган майдонлар – бу футболчиларнинг доимий ёки ажратилган вақт (белгиланган иш вақтида) мобайнида меҳнат қилиши (яшаши) учун мўлжалланган ёпиқ бино ёки қурилма.
2.2. Иш жойи – меҳнат фаолияти жараёнида ходимнинг доимий ёки вақтинчалик бўлиш жойи.
2.3. Ижтимоий масофа – шахсларнинг ўзаро 2 метрдан кам бўлмаган масофада туриши.
2.4. Шахсий ҳимоя воситалари (ШХҲ) – ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек, ифлосланишлардан ҳимояланиш учун фойдаланиладиган техник воситалар ва бошқа воситалар. CОVID-19 эпидемияси пайтида ишлатиладиган шахсий ҳимоя воситалари (ШХВ) - махсус кийимлар, махсус пойафзал, ювиш ва зарарсизлантириш воситалари, техник воситалар.
2.5. Жамоавий ҳимоя воситалари – ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимояланиш учун фойдаланиладиган техник воситалар ва бошқа воситалар.
3-боб. Машғулотларни ташкил этиш
3.1. Мазкур санитария қоидалари асосида ҳар бир футбол клуби олиб бориладиган машғулотларда 40 кишидан кўп бўлмаган иштирок этувчилар рўйхатини шакллантиради. Мазкур рўйхат клуб раҳбари томонидан тасдиқланади.
3.2. Машғулотлар учун танлаб олинган барча тўплар, GPS тизимлари (Polar тизими), фишкалар, дарвозалар устунлари ҳамда тўрлари, барча экипировкалар, умуман машғулотлар давомида фойдаланиладиган барча воситалар дезинфекция қилиниши шарт. Бунда клуб дислокацияси ҳамда автобуси машғулотларга қадар тўлиқ дезинфекция қилиниши, улар Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг барча талабларига жавоб бериши керак.
3.3. Машғулотларга кирган барча персонал карантин нормаларига (шахсий ҳимоя воситаларига) қатъий риоя қилиши шарт. Уларга тупуриш, оғиз чайқалган сувни оммавий жойга (айниқса футбол майдонига) ташлаш каби санитария қоидаларини бузиш тақиқланади (футболчилар оғиз чайиши ҳамда оғиздаги сувни ташлаши учун алоҳида идишлар, яъни, туфдон қўйилган нуқталарни ташкил этиш тавсия этилади).
3.4. Футболчилар ечиниш хоналари, шунингдек, улар фойдаланадиган автобусни кварц лампалар (портатив кварц лампа) билан жиҳозлаш талаб этилади. Бунда кварц лампалардан фойдаланиш бўйича кўрсатмаларга қатъий риоя қилиниши зарур.
3.5. Ўқув-машғулот базасида биттадан ортиқ футбол жамоасининг машғулот ўтказишига рухсат этилмайди.
3.6. Барча футболчилар учун сочиқ, сув идишлар ва бошқа керакли воситалар алоҳида бўлиши шарт.
3.7. Машғулотлар давомида оралиқ масофа конуслар ёки фишкалар билан белгилаб берилиши ҳамда футболчилар ижтимоий масофа сақлаш нормаларига риоя қилиши керак.
3.8. Ўқув-машғулот базасида алоҳида изолятор хонаси бўлиши ва мазкур хона кушетка ҳамда стул билан жиҳозланган бўлиши керак. Мазкур хона дезинфекция қилинган бўлиши шарт. Ундан карантин даврида бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
3.9. Ишлатилган футбол либослари ҳамда барча инвентарлар машғулотлардан кейин дезинфекция қилиниши шарт.
3.10. Машғулотлар ўтадиган майдонга туташ бинолар ичи септодез (ёки унинг ўрнини босувчи восита) билан, футбол майдони эса гипохлорит (ёки бошқа хлорли эритмалар) билан дезинфекцияланиши керак.
4-боб. Мусобақаларни ташкил этиш
4.1. Мазкур санитария қоидалари асосида ҳар бир футбол клуби расмий учрашув учун 35 кишидан кўп бўлмаган иштирок этувчилар (футболчилар, мураббийлар штаби, раҳбарият ва ҳоказо) рўйхатини шакллантиради. Мазкур рўйхат клуб раҳбари томонидан тасдиқланади.
4.2. Ҳар бир мезбон футбол клуби учрашув учун стадион ичида ва ташқарисида хизмат кўрсатувчи (тўп узатувчилар, байроқ кўтарувчилар, стадион ходимлари ва бошқалар) жами 50 нафардан кўп бўлмаган миқдорда рўйхат шакллантиради. Мазкур рўйхат стадион раҳбарияти томонидан тасдиқланади.
4.3. ЎФА ҳамда ЎзПФЛ, шунингдек, ЎзМТРК ходимларининг умумий сони 20 кишидан кўп бўлмаслиги талаб этилади ва мазкур рўйхат учрашув комиссари томонидан шакллантирилади.
4.4. Учрашув давомида стадиондаги барча шахслар ЎзПФЛ комиссари кўрсатмалари асосида ҳаракат қилади.
4.5. Учрашувга 48 соат вақт қолганида футболчилар, мураббийлар ва бошқа расмий персоналлар ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар билан учрашиши мумкин эмас.
4.6. Учрашув учун танлаб олинган барча тўплар, GPS тизимлари (Polar тизими), фишкалар, дарвозалар устунлари ҳамда тўрлари, барча экипировкалар дезинфекция қилиниши шарт. Бунда улар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария бўйича барча талабларига жавоб бериши керак.
4.7. Учрашувлар ўтадиган стадионлар дезинфектор қурилма билан жиҳозланиши керак. Мазкур қурилмага кириш олдидан ҳар бир жамоа аъзоси пирометрия (тана ҳароратини ўлчаш) текширувидан ўтиши шарт.
4.8. Учрашув давомида стадионга киритилган барча персонал карантин нормаларига (шахсий ҳимоя воситаларига) қатъий риоя қилиши шарт. Уларга тупуриш, оғиз чайқалган сувни оммавий жойга (айниқса футбол майдонига) ташлаш каби санитария қоидаларини бузиш тақиқланади (футболчилар оғиз чайиши ҳамда оғиздаги сувни ташлаши учун алоҳида идишлар, яъни, туфдон қўйилган нуқталарни ташкил этиш тавсия этилади).
4.9. Футболчилар ва ҳакамлар ечиниш хоналари, шунингдек, автобуслар кварц лампалар билан жиҳозлаш керак (портатив кварц лампа). Бунда кварц лампалардан фойдаланиш бўйича кўрсатмаларга қатъий риоя қилиниши зарур.
4.10. Барча мусобақаларнинг биринчи давраси якунига қадар клубларга ўйин давомида ФИФА тавсиясига асосланиб, биринчи давра ўйинлари якунига қадар 5 нафаргача футболчи алмаштириш учун рухсат этилади. Улар бу ўзгаришларни уч имконият давомида амалга оширишлари керак бўлади. Иккинчи давра ўйинларидан бошлаб барча жамоалар Мусобақаларни ўтказиш регламенти асосида футболчи алмаштиради.
4.11. Стадион ҳудудидаги барча персоналлар шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши шарт. Фақатгина ўйин вақтида майдонда ҳаракат қилаётган футболчилар ва ҳакамларда маска бўлмайди. Чигалёзди машғулотларида қатнашувчилар ҳам маскалардан фойдаланади.
4.12. Учрашув олдидан икки жамоа вакиллари ва ҳакамларнинг ўзаро қўл бериб кўришиш тадбирлари тақиқланади.
4.13. Coca Cola бренди фонида жамоавий расмга тушишда футболчилар ижтимоий масофа сақлайди ҳамда бир-бирига тегиниб турмайди (зиг-заг усулида).
4.14. Футболчилар голни нишонлаётганда ижтимоий масофа сақлайди ва голни жамоавий нишонлашга йўл қўйилмайди.
4.15. Учрашувдан кейин бош мураббийлар фақат телетрансляция ҳуқуқини қўлга киритган компания учун ижтимоий масофани сақлаган ҳолда флеш интервью беради. Бошқа эксклюзив интервьюлар стадион ҳудудида амалга оширилмайди.
4.16. Карантин талабларидан келиб чиқиб, матбуот анжумани ўтказилади. Унда иштирок этаётган барча карантин талабларига қатъий риоя этиши шарт.
4.17. Фотомухбирлар ижтимоий масофа сақлаш ҳамда санитария қоидаларига, учрашув комиссарининг талабларига қатъий риоя қилиши шарт. 4.18. Матбуот анжуманида иштирок этаётган футболчи ва мураббийлар микрофон, диктофон каби воситаларга тегиниши, уларни бир
жойдан бошқа жойга суриши мумкин эмас.
4.19. Учрашув стадиони, жумладан футбол майдони ўйин
бошланишидан камида 3 соат олдин гипохлорит (ёки бошқа хлорли эритмалар) билан дезинфекция қилиниши ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги белгилаб берган антисептик воситалар билан таъминланган бўлиши шарт.
4.20. Техник зонага барча футболчилар ўйин формаларида чиқиб келади. Бунда бир формани бошқаси билан алмаштириш мумкин эмас.
4.21. Техник зонада жойлашган захира ўриндиғида фақатгина бош мураббий, ёрдамчи мураббий, шифокор ҳамда массажчига ижтимоий масофани сақлаш шарти билан рухсат этилади. Қолган барча персоналлар ва захира футболчилари ижтимоий масофани сақлагани ҳолда мухлислар трибунасидан жой олади.
4.22. Учрашув стадиони алоҳида изолятор хонаси бўлиши ва мазкур хона кушетка ҳамда стул билан жиҳозланган бўлиши керак.
4.23. Учрашув ўтадиган туташ бинолар ичи футболчилар келишидан 2 соат аввал септодез (ёки унинг ўрнини босувчи восита) билан дезинфекцияланиши керак.
4.24. Республика махсус комиссияси рухсат бергунига қадар учрашувлар томошабинларсиз ўтказилади.
5-боб. Ўқув-машғулот базасида яшашни ташкил қилиш
5.1. Футболчилар истиқомат қилувчи меҳмонхона ёки ўқув-машғулот базалари жамоа аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаши керак.
5.2. Меҳмонхона ёки ўқув-машғулот базаларидаги қабулхона, кутиш заллари, йўлаклар, зиналар, лифт, санитар-гигиеник нуқталари ҳар 8 соатда ҳамда умумий фойдаланишдаги буюмлар (эшик тутқичи, лифт тугмалари, кутиш залидаги стол, рўйхатга олиш жойи стойкаси ва ундаги ручкалар) ҳар 2 соатда камида 1 маротаба дезинфекция қилиниши керак.
5.3. Умумий фойдаланишдаги объектлар (лифт, санитария-гигиена нуқталари, овқатланиш жойлари ва бошқалар) антисептик воситалари билан узлуксиз таъминлаши ҳамда қўлни даврий тозалаб туриш бўйича ўзбек ва рус тилларида ёзилган огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши керак.
5.4. Жамоа аъзоларининг сонидан келиб чиқиб, шахсий ҳимоя воситаларининг (ниқоб, қўлқоп, антисептик восита ва бошқалар) камида беш кунлик заҳираси шакллантирилиши ва доимий мавжуд бўлиши талаб этилади.
5.5. Умумий жойларда, шу жумладан меҳмонхонага ва ресторанга кираверишда қўлни зарарсизлантириш учун тери антисептиклари билан тўлдирилган дозаторлар ўрнатилади.
5.6. Профилактик дезинфекциялаш учун меҳмонхоналар ва базалар кўчма кварц лампа билан жиҳозланган бўлиши керак.
5.7. Яшаш хоналари ҳар куни шамоллатилади, кўрпа-тўшаклар, мебель, гилам, пол чангдан тозаланади, пол ва санитария қурилмалари дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда тозаланади. Хонани шамоллатиш кунига камида 2 марта амалга оширилади.
5.8. Радиаторлар, дераза токчалари, кийим шкафлари ҳар куни таркибида спирт бўлган дезинфекциялаш воситаси билан артиб тозаланади ва ҳафтасига бир марта ювиш воситаларидан фойдаланиб ювилади. Дереза ойналарнинг ички юзаси ҳар ҳафта таркибида спирт тутувчи дезинфекциялаш воситаси билан тозаланади ва ойига бир марта ювиш воситалари билан ювилади. Ички хожатхона кунига бир марта ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиб тозаланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
6.1. Мазкур қоидаларга амал қилмаган, кўрсатилган талабларни бажармаган футбол клублар ёки уларнинг персоналлари жавобгарликка тортилади.
6.2. Машғулот ўтувчи майдон ёки учрашувлар ўтадиган стадионларда юқорида кўрсатилган тадбирлардан бошқа тадбирлар ўтказилиши ман этилади.
6.3. Стадион атрофида томошабинлар ва бошқа шахсларнинг тўпланиши мумкин эмас.
6.4. Юқорида кўрсатилган талаблардан фарқ қилувчи форс-мажор ҳолатлар ЎФА ва ЎзПФЛ, шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тартибга солинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»