22:00 / 31.05.2020
4 246

Энтони Жошуа: Майк Тайсонга қарши жанг қилишни хоҳламайман

Энтони Жошуа: Майк Тайсонга қарши жанг қилишни хоҳламайман
Фото: The Sun
Бокс бўйича супероғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа аввалроқ боксга қайтишини маълум қилган собиқ мутлақ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон билан жанг қилиш истаги йўқлигини айтди.

«Ҳурматни сақлаган ҳолда шуни айтишим мумкин, мен Тайсон билан жанг қилишни хоҳламаган бўлардим. Ҳатто «Темир Майк» билан жанг қилиб, уни енган тақдиримда ҳам, ўйлашимча, бундан хурсанд бўладиган ягона шахс фақат мен бўламан. Мухлислар ҳуштакбозлиги қуршовида қолиб кетаман. У — афсона ва замонамизнинг буюк боксчиси.

Бутун жаҳон фақат икки чемпионни тан олган — Муҳаммад Али ва Майк Тайсон. Тайсон бокс оламидаги энг машҳур шахс
», — дейди Жошуа.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 53 ёшли Майк Тайсон бир нечта кўргазмали жангларда иштирок этиш учун рингга қайтишини эълон қилганди. У профессионал боксда 56 та жанг ўтказиб, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган (44 нокаут) ва олти бор мағлубиятга учраган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Энтони Жошуа: Майк Тайсонга қарши жанг қилишни хоҳламайман