09:49 / 03.06.2020
3 067

"Насаф" мухлислари учун ажойиб янгилик

"Насаф" мухлислари учун ажойиб янгилик
"Насаф" клуби ўз "Телеграм" саҳифасида мухлисларини Суперлига баҳслари томошабинига айланишга чақирмоқда.
Қуйида эълон билан танишиб чиқишингиз мумкин:

"Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари ва жамоамизнинг содиқ мухлислари. Барчага маълумки, 13 июндан Ўзбекистон "Кока-кола Суперлигаси"нинг 2020 йилги мавсумига рестарт берилади.

Суперлиганинг 2020 йилги мавсуми 4 тур учрашувлари 13-14-15 июнь кунлари бўлиб ўтади. Ушбу тур доирасида жамоамиз 14 июнь куни ўз майдонида «Навбаҳор» жамоасини қабул қилади. Бутун жаҳонда коронавирус пандемияси сабабли барча футбол ўйинлари томошабинларсиз ўтказилмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон "Кока-кола Суперлигаси"да ҳам учрашувлар бўш стадионларда бўлиб ўтиши белгилаб қўйилди.

Бироқ сиз жамоамизнинг барча уй учрашувларида стадиондаги мухлисига айланишингиз мумкин. Қандай қилиб, деган савол туғилиши табиий. Бунга ёрқин мисол қилиб Германия бундеслигаси ва бир қатор жаҳон футбол лигаларини кўрсатишимиз мумкин. Пандемия туфайли томошабинларсиз бўлаётган учрашувларда жамоаларини ёлғизлатиб қўймаслик учун мухлислар ўз суратларини стадион секторларига жойлаштирган ҳолда фотомухлисга айланишмоқда.

Биз ҳам жамоамизни қўллаб-қувватлаш мақсадида шу каби тадбирларни амалга ошириш ниятидамиз. Эндиликда мухлисларимиз учрашувларга ташриф буюра олмасаларда, ўз суратлари билан фотомухлисга айланиб жамоамизни қўллаб-қувватлашлари ва уларга руҳан далда бўлишлари мумкин. Қўшимча маълумотлар учун маркетинг бўлими ходими Санжар Сайфиев ёки мухлислар билан ишловчи мутахассис Ўктам Узоқовларга мурожаат қилишингиз мумкин!

С. Сайфиев 91 224 74 74
Ў. Узоқов 91 462 21 99

Фотосуратларингиз ҳар бир учрашувда мунтазам мухлислар секторига қўйиб борилади.
«Насаф» мухлислар учун, мухлислар «Насаф» учун!
Биз биргаликда катта кучмиз олға «Аждарлар»!

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" мухлислари учун ажойиб янгилик