15:30 / 09.06.2020
2 219

Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига кейинги ҳафта қура ташланади

Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига кейинги ҳафта қура ташланади
Жорий йилнинг куз фаслида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими 18 июн куни бўлиб ўтади.
Мазкур маросим Осиё Футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган жамоалар 2021 йил Перуда ташкил этиладиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Олим Шокиров мураббийлиги остидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қуръа ташлаш жараёнида Хитой, Қатар ва БАА вакиллари билан бир саватдан жой олади.

Айни пайтда, терма жамоамиз пойтахтимиздаги «Чиғатой» базасида ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати-2020 турнирига қуръа ташлаш маросими – Куала-Лумпур шаҳрида 18 июн куни Тошкент вақти билан соат 11:30да бошланади.

Жамоалар аввалги Осиё чемпионатидаги натижаларига кўра 4 та саватга бўлиб чиқилган. Унга кўра ҳамюртларимиз 4-саватчадан жой олишган.

1-саватча: Баҳрайн, Япония, Тожикистон, Жанубий Корея
2-саватча: Австралия, Шимолий Корея, Индонезия, Ўмон
3-саватча: Ҳиндистон, Эрон, Яман, Саудия Арабистони
4-саватча: Хитой, Ўзбекистон, Қатар, БАА

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига кейинги ҳафта қура ташланади