Фото: ОФК
Осиё футбол конфедерацияси қитъа миқиёсидаги баъзи мусобақалар қачон давом эттирилишини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон мезбонлик қиладиган 19 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати аввал белгиланган муддатда ўтиши маълум бўлди.
Чемпионат мезбонлиги Ўзбекистонга берилганда ўйинлар 14-31 октябрь кунлари ўтказилиши белгиланганди. ОФК эълон қилган хабарда Осиё чемпионати U19 мусобақаси айнан шу муддатда ўтиши кўрсатилган.
Ҳозирча ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари қайси шаҳарларда ўтиши аниқ эмас ва бу ОФК назоратчиларининг ташрифидан сўнг маълум бўлади. Мусобақани ўтказиш учун Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарлари тайёр экани маълум қилинган. Маълумот учун, Ўзбекистонда ўтадиган мусобақада ярим финалга чиққан 4та жамоа 2021 йил Индонезия мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олади.
Финал босқичига қуйидаги жамоалар йўл олган: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Қатар, Япония, Тожикистон, Австралия, Индонезия, Малайзия, Ироқ, Вьетнам, Камбоджа, Эрон, Яман, Баҳрайн, Лаос. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди