
Фото: Google Images
УЕФА раҳбарияти Еврокубокларнинг якуний босқичи қаерда ўтказилиши борасида бир қарорга келди, дея хабар бермоқда Sky Sport Italy.
Манбага кўра, Чемпионлар Лигаси 1/4 финалдан бошлаб Лиссабон (Португалия)да ўтказилади. 1/8 финалнинг қолган жавоб баҳслари эса одатдагидек мезбон жамоалар майдонида бўлади.
Европа Лигаси эса Германия шаҳарларидан бирида ўтказилиши айтилмоқда.
Шунингдек, Европа Суперкубоги ўтказиладиган жой ҳам маълум қилинди. Ушбу учрашувни Венгриянинг Будапешт шаҳри қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичига ПСЖ, «Атлетико», «Аталанта» ва «Лейпциг» клублари йўлланмани қўлга киритиб бўлган. Яна тўрт иштирокчи эса 1/8 финалнинг тўртта жавоб учрашувидан сўнг маълум бўлади. Булар «Реал» — «Манчестер Сити» (биринчи ўйин 1:2), «Челси» — «Бавария» (0:3), «Лион» — «Ювентус» (1:0), «Наполи» — «Барселона» (1:1). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар