2 383
«Ювентус» сафардаги гол эвазига «Милан»ни ортда қолдириб, Италия Кубоги финалига йўл олди
Фото: «Ювентус»
Италия Кубоги ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Ювентус» — «Милан» учрашуви 12 июнь, жума куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг дебюти миланликлар учун омадсиз бошланди. 16-дақиқадаёқ меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, бироқ Криштиану Роналдунинг 11 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. «Милан»нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Орадан сониялар ўтиб миланликлар ҳужумчиси Анте Ребич рақибга нисбатан очиқ фол ишлатгани учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.
Сондаги устунликка қарамай туринликлар ҳисобни ўзгартира олмади ва ўйин нурсиз дуранг билан якун топди.
Шу тариқа «Ювентус» сафардаги ўйинда (1:1) киритилган гол эвазига финал йўлланмасига эга бўлди. Иккинчи финалчи номи 13 июнь тунида бўлиб ўтадиган «Наполи» — «Интер» учрашувида аниқ бўлади.
Италия Кубоги
Ярим финал, жавоб баҳси
12 июнь, жума
«Ювентус» — «Милан» 0:0
«Ювентус»: Буффон, Данило (Куадрадо, 86), де Лигт, Алекс Сандро, Бонуччи, Матюиди (Рабьо, 62), Пьянич (Хедира, 62), Бентанкур, Дуглас Коста (Бернардески, 63), Роналду, Дибала.
«Милан»: Доннарумма, Конти (Салемакерс, 88), Калабрия (Лаксалт, 88), Романьоли, Кер, Беннасер, Чалҳанўглу, Лукас Пакета (Коломбо, 82), Бонавентура (Рафаэл Леау, 52), Кессиэ (Крунич, 82), Ребич.
Огоҳлантиришлар: Конти (19), Пьянич (43), Хедира (74).
Четлатиш: Ребич (16).
Илк ўйин — 1:1 “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди