Фото: Getty Images
Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри Деонтей Уайлдер билан эҳтимолий учинчи жанги ҳақида гапирди.
«Мен Уайлдер билан бўлган жангимни бошидан охиригача, тахминан, 10 маротаба томоша қилдим. Чунки ўзим қилган ишни ўрганишни ёқтираман. Мен ундан анча устун эдим.
Учинчи жангга иккинчиси қараганда яхшироқ тайёрланяпман, боиси бу Уайлдернинг камарини тортиб олиши учун сўнгги имконияти. Мен бу жангни қабул қилишим ва дастлабки икки жангга қараганда яхшироқ тайёр бўлишим керак. Уч мартадан жанг ўтказиб, дастлабкиларида осонликча ғалаба қозонгани учун охирги жангида ютқазиб қўйган кўплаб чемпионларни биламан. Мен ушбу рўйхатга киришни хоҳламайман», — дейди Фьюри.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган биринчи баҳсда ғолиб номи аниқланмаганди. 2020 йилнинг февраль ойида ўтказилган иккинчи жангда эса Фьюри Уайлдерни еттинчи раундда техник нокаут билан мағлубиятга учратган ва WBC чемпионлик камарини ундан тортиб олганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди