21:23 / 13.06.2020
2 728

“Зенит” клуби Элдор Шомуродовга харидор бўлмоқда

“Зенит” клуби Элдор Шомуродовга харидор бўлмоқда
Россия чемпионати пешқадами - “Зенит” клуби бошқа жамоага ўтиб кетиш ҳаракатида юрган эронлик ҳужумчи Сардор Азмун ўрнига ёзги трансферлар вақтида “Ростов”нинг ўзбекистонлик тўпурари Элдор Шомуродовни олмоқчи.
Бир вақтлар “Ростов”да ўйнаган Сардор Азмун эса омадини Италия клубларидан синаб кўрмоқчи.

Бу ҳақда хабар тарқатган championat-rostov.ru сайти Санкт-Петербург жамоасининг голеадор ҳужумчига эҳтиёжи борлигини ва улар бу позициясига айнан Элдор Шомуродовни кўзлаётганини ёзмоқда. Хабарда “Зенит” мутасаддилари Шомуродовнинг агенти билан музокарага киришгани ва трансфер суммаси 10-15 миллион еврога баҳоланаётгани билдирилган.

Аввалроқ, Элдор Шомуродовга Россия премьер-лигасининг бошқа жамоаларидан ҳам таклиф бўлгани, лекин ўзбек тўпурари Европанинг кучли чемпионатларига ўтиш истагида экани хабар қилинган эди. Шомуродовга Германия клубларидан чорлов бўлаётгани ҳам ҳақиқатга яқин.

Элдор Шомуродовнинг ўзи айни пайтда қайта тикланаётган премьер-лига ўйинларига пухта тайёргарлик кўрмоқда. Футболчи бор эътиборини “Ростов” билан муваффақиятга эришиб, Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олишга қаратмоқда ва чемпионат тўпурарлари баҳсида ғолиб чиқишни ҳам ният қилган.

Шу ўринда, европалик агентлар Ўзбекистон терма жамоасининг асосий ҳужумчиси фаолиятини кузатиб бораётгани ҳам маълум. Яқинда Россия футболи билан яхши таниш бўлган хорватиялик агент Томислав Дуймович Элдор Шомуродовни премьер-лиганинг энг кучли уч нафар футболчисидан бири эканини эътироф этганди. Бу мутахассис кўпчилик қатори ўзини ҳам Элдор Шомуродовнинг Европанинг етакчи клубларига қарши қандай ўйин намойиш этиши қизиқтираётганини билдирган.

Ўз навбатида, “Ростов” клуби ҳам ёзги трансферлар чоғида таркибини янги футболчилар билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, ростовликлар Россия чемпионатининг эркин агентга айланган тўпурарларидан Жорж Деспотович, “Болонья” ярим ҳимоячиси Годфред Донса, Қозоғистон терма жамоаси футболчиси Роман Муртазаев, “Токио” клуби ва Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кенто Хасимото каби футболчиларни таклиф қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Зенит” клуби Элдор Шомуродовга харидор бўлмоқда