Фото: Twitter
Тошкент вақти билан 14 июнь тонгида Лас-Вегас шаҳрида (Невада штати, АҚШ) UFC ўзининг навбатдаги мусобақасини ўтказди.
Эътиборлиси унда ўзбекистонлик MMA жангчиси Зарруҳ Адашев ҳам иштирок этди. Зарруҳ июнь ойида UFC билан шартнома имзолаганди.
Адашевга ушбу жангда таржибали спортчи Тайсон Нэм рақиблик қилди. Жанг атиги 32 сония давом этди. Зарруҳ ҳужумга ўтган вақтда Тайсоннинг ўнг қўлда берилган кучли зарбасини ўтказиб юборди ва нокаутга учради.
Шу тариқа Адашевнинг UFC’даги дебюти омадсиз чиқди.
Маълумот учун, Зарруҳ UFC’га қадар Беллатор промоушени байроғи остидаги мусобақаларда қатнашган. MMA’даги натижаси эса Немга қадар шундай эди: тўртта жанг, учта ғалаба ва битта мағлубият. Самарқандлик 27 ёшли спортчи MMA’га қадар кикбоксинг билан профессионал тарзда шуғулланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди