
Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Локомотив” ҳамда “Металлург” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг “темирйўлчилар” устози Андрей Фёдоров учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйиндан сўнг таҳлил қилиш қийин. “Металлург”га қарши сўнгги йилларда қийин учрашувлар ўтказаётган эдик. Одатда, уй ёки сафар баҳсидан қатъий назар ким биринчи гол урса, ўша ғалаба қозониб келаётган эди. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган вақтда юзага келган вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак эди. Шунда баҳс бутунлай бошқача сценарий остида ўтар эди.
Тўғри, ўйинни кучайтириш учун заҳирадан тушган футболчилар ҳужумдаги агрессивликни оширишди, аммо уларга маҳорат етишмади. Бундай учрашувлардан улар тажриба олишади”, - деди Фёдоров. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.