08:44 / 17.06.2020
2 050

Шота Арвеладзе ҳаётидан: Қамоқ, ўлим хавфи ва ҳақиқатга берилган жазо! “Стрельцов етти йил ўтирган, сеники нима бўпти?” (3-қисм)

Шота Арвеладзе ҳаётидан: Қамоқ, ўлим хавфи ва ҳақиқатга берилган жазо! “Стрельцов етти йил ўтирган, сеники нима бўпти?” (3-қисм)
“Пахтакор”ни муваффақиятли бошқариб келаётган Грузия футболи афсонаси Шота Арвеладзе журналистларга катта интервью бериб, Шон Коннери, Луи ван Гал, Вахтан Кикабидзе каби машҳурлар билан муносабати, ҳаётидаги қувончли лаҳзалар, қамоқда ўтиргани, терговга тортилгани, ўлим таҳдиди ва бошқа кўплаб қизиқ воқеалар ҳақида гапириб берди.

Шунингдек, Грузия, Голландия ва Шотландия чемпиони, “Пахтакор”ни чемпионлик сари етаклаган Шота Арвеладзе қуйидаги қизиқарли маълумотлар ҳақида ҳам мухлисларга ҳеч ким билмаган фактларни ошкор қилди:

Шота нега 23 ёшлигида Испаниянинг топ клуби таклифини рад этган?
Роналд де Бур уни “Аякс”даги илк машғулотида қандай қутқариб қолган?
Нега ван Гални дарвозабонсиз ўйнашга ундаган?


- Солиқ хизмати шикояти ортидан сизни ҳибсга олишганида нималарни ҳис қилдингиз?
- Тергов, сўроқлар, албатта бу стресс. Мен полиция маҳкамасида уч кун ўтирдим. Аввалига мени инглиз тилида, кейин таржимон орқали рус тилида сўроқ қилишди. Кейин саволлар мураккаблашиб кетди ва мен грузин тилини биладиган таржимон талаб қилдим. “Унақасини қаердан топамиз?”,- дейишди. “Ана русчасини топибсизлар, грузинча биладиганни ҳам топинглар ёки мени қўйиб юборинглар”, - дедим

- Қўйиб юборишдими?
- Бир қизни топиб келишди. Ундан яқинларимга телефон қилиб огоҳлантириб қўйишни сўрасам, “Менга мумкинмас” деб жавоб қилди.

- “Аякс” сизга адвокат топиб бермадими?
- Ўзим ёнладим. Лео Спихт деганини. Зўр одам. Америкаликларнинг узун машинасида юрарди. Мени жуда тез озод қилди. Ҳамма менда ортиқча ҳисоб рақамлари йўқлигини, маблағларим ABN Ambro банкида эканини биларди. Кейин ўз ҳолимга қўйишди. “Аякс” билан молиявий масалада узоқ судлашганим бу бошқа масала.

- Озодликка чиққандан кейин нима қилгансиз?
- Дарров терма жамоа ихтиёрига, Италия билан бўладиган ўйинга учун учиб кетдим. Мураббийлардан Дзодзуашвили ва Кипиани “Шотик, биринчи дақиқадан ўйнайсанми?” деб сўрашди. “Яхшиси бундай қилмайлик, ҳар ҳолда уч кун ўтириб чиқдим”, - дедим. Кипиани гапимга қўшилди, Дзодзуашвили эса “Стрельцов етти йил ўтирган! Кейин майдонга тушиб, уч йил кетма-кет мамлакатнинг энг зўр футболчиси бўлган. Уч кун нима бўпти? Майдонга чиқ ва ўйна!”, - деди. Мен барибир танаффусдан кейин ўйинга қўшилдим ва Гахокидзега голли пас узатдим.

- “Аякс” Адриансега шартномани узайтирмагунингизгача сизни майдонга туширишни таъқиқлагани ростми?
- Ҳа. Мен жамоа етакчиси эдим. Биз Чемпионлар лигасининг саралашида “Сельта”га қарши ўйинга тайёрланаётган эдик. Мавсум оралиғида “Рома” ва “Ливерпуль” билан ўртоқлик учрашувининг охиридагина ўйинга қўшилдим. Ҳар иккисида ҳам гол урдим. Бу ерда нимадир борлигини сездим. Кейин Адриансе телеинтервьюсида: “Шота шартномани узайтирмагунича менга уни майдонга туширишни таъқиқлашган эди”, - деб тан олди. Менга журналистлар роса телефон қилишди. Айтадиган гап йўқ эди. Кейин мени “Рейнжерс”га сотиб юборишди.

Давоми бор...

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе ҳаётидан: Қамоқ, ўлим хавфи ва ҳақиқатга берилган жазо! “Стрельцов етти йил ўтирган, сеники нима бўпти?” (3-қисм)