14:10 / 18.06.2020
2 459

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Жанубий Корея ва Австралиядан қўрқмаяпти

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Жанубий Корея ва Австралиядан қўрқмаяпти
Бироз аввал ОФК штаб-квартирасида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Шу йилнинг кузида Баҳрайнда ўтказиладиган чемпионатнинг гуруҳ босқичидаги жамоалар рақибларини билиб олишди. Унга кўра ўсмирлар терма жамоамиз С гуруҳида Жанубий Корея, Австралия ва Ҳиндистон билан куч синашадиган бўлди.

Қуръа ташлаш маросимидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Олим Шокиров ЎФА матбуот хизматига гуруҳдаги рақиблар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биз С гуруҳидан ўрин олдик. Рақибларимиз Жанубий Корея, Австралия, Ҳиндистон. Баҳрайнда ўтадиган Осиё чемпионатигача бўлган муддат - 5 ойдан самарали фойдалансак, режаларимизнинг ҳаммаси амалга ошса, ниятимизга етамиз. Квартетимиздаги жамоаларнинг кучли томонларини биламиз. Улардан қўрқадиган жойимиз йўқ.

D гуруҳини ҳам олиб қарасак, Япония, Хитой, Саудия Арабистони ва Индонезия жойлашган. Демак, чорак финалда ҳам рақибларимиз анча кучли бўлади. Шогирдларимиз ўз кучига ишонадиган бўлса, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳимиз жуда кучли, лекин ҳаммаси ўзимизга боғлиқ
, - деди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Олим Шокиров.

Маълумот ўрнида, бу йилги ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилиги 16 сентябрь - 3 октябрь кунлари Баҳрайнда ўтиши режалаштирилган.

Манба: Sports.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Жанубий Корея ва Австралиядан қўрқмаяпти