Бугун Coca Cola Суперлигасида 5-тур ўйинлари старт олади.
Coca Cola Суперлига. 5-тур
19 июнь, жума
19:00 - “Қўқон-1912” – “Қизилқум”
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Хусан Набиев, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
Рестартни мағлубият билан бошлаган икки клуб ўртасидаги баҳс. Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 18 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 6тасида қўқонликлар, 11тасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Битта учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Ўтган мавсум ўзаро ўйинларда сафарда ўйнаган жамоа ғалаба қозонгани эътиборга молик. Навоийда "Қўқон-1912" 1:0 ҳисобида ютган бўлса, Қўқонда "Қизилқум" 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришган.
20:00 - “Пахтакор” – “Бунёдкор”
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Раҳим Каримов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Вадим Абрамов ва Шота Арвеладзе тўқнашуви. Чемпионатлар тарихида бу жамоалар 28 беллашувда майдонга тушишган. Уларнинг 10тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 9та баҳсда дуранг кузатилган. Яна 9та баҳсда "Бунёдкор" ғолиб бўлган. Бир йил олдин ушбу жамоалар ўртасидаги баҳслар ғалати бўлган. Биринчи даврадан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви "Пахтакор" стадионида ўтказилган ва унда номинал меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Иккинчи даврадан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви эса "Бунёдкор" ўйингоҳида ташкил этилган ҳамда унда номинал меҳмонлар, яъни "қалдирғочлар" 3:2 ҳисобида зафар қучишган. "Шерлар" 2019 йилги мавсумда чемпионатда бир бор мағлуб бўлишди ва ўша мағлубият Вадим Абрамов бошчилигидаги "Бунёдкор"дан қабул қилинганди.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар