Фото: Getty Images
Испания чемпионатида 30-турнинг марказий ўйинида «Барселона» «Севилья» меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу дурангдан сўнг «Барселона»нинг очколари сони 65тага етди ва энди Каталония клуби асосий рақиби «Реал»нинг ўйинини кутишга мажбур.
«Реал» 30-турни меҳмонда «Реал Сосьедад»га қарши ўтказади. Мадридликларнинг очколари 62та ва «Аноэта»даги ғалаба Зидан жамоасини ўзаро ўйинга кўра чемпионат етакчисига айлантиради.
Ла Лига. 30-тур
Севилья – Барселона 0:0
Севилья: Вацлик, Кунде, Регилон, Диего Карлос, Навас, Жордан (Гудель, 69), Фернандо, Оливер Торрес (Банега, 46), Окампос (Васкес, 84), де Йонг (Эн-Несири, 69), Мунир (Сусо, 59).
Барселона: тер Стеген, Пике, Лангле, Альба, Семеду, Видаль (Гризманн, 77), Бускетс, Ракитич (Пуч, 88), Суарес, Брэйтуэйт (Артур, 63), Месси.
Огоҳлантириш: Регилон (26), Пике (39), Бускетс (45), Фернандо (45), Банега (62).
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ушбу турдан ўрин олган баҳсини 21 июндан 22 июнга ўтар кечаси "Реал Сосьедад"га қарши меҳмонда ўтказади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди