06:30 / 20.06.2020
2 061

РПЛ. «Сочи» ёш таркиб билан майдонга тушган «Ростов»ни аяб ўтирмади – 10:1

РПЛ. «Сочи» ёш таркиб билан майдонга тушган «Ростов»ни аяб ўтирмади – 10:1
Фото: ТАСС
Россия Премьер-лигаси 23-тури доирасида «Сочи»га қарши баҳсда ёш футболчилардан иборат таркибни туширишга мажбур бўлган «Ростов» клуби сафарда ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

«Ростов» футболчилари коронавирус туфайли икки ҳафталик карантинга чиқарилгани боис ушбу баҳс аслида қолдирилиши ҳақида эълон қилинган бўлса-да, мезбон жамоа бунга рози бўлмади. Натижада меҳмонлар Сочига 17 ёшли футболчилардан иборат жамоани юборишди.

Эътиборлиси, ўйинда ҳисобни айнан мактаб болалари очишди. 17 ёшли Романов ажойиб зарбаси билан илк дақиқадаёқ «Ростов»ни кутилмаганда ҳисобда олдинга чиқарди – 0:1.

Аммо 15-дақиқада Кокорин дастлаб мувозанатни тиклаган бўлса, тайм якунида мезбонларни ҳисобда олдинга чиқарди – 2:1.
Ушбу голдан кейин сочилик футболчиларни тўхтатиб бўлмади. Кокорин ҳет-трик қайд этган бўлса, Забалотний ва Полоз дубль нишонлади.

Якунда «Сочи» чемпионат тарихидаги энг йирик ғалабасига, «Ростов» эса энг йирик мағлубиятга учради – 10:1.
Ушбу мағлубиятдан кейин Элдор Шомуродов жамоаси 38 очко билан 4-ўринда қолган бўлса, «Сочи» эса 27 очко билан 9-ўринга чиқиб олди.

Россия Премьер-лигаси. 23-тур
Сочи – Ростов 10:1
Голлар:
0:1 – 1 Романов, 1:1 – 6, автогол Абрамов, 2:1 – 15 Кокорин, 3:1 – 44 Кокорин, 4:1 – 45 Заболотний, 5:1 – 47 Заболотний, 6:1 – 51 Кокорин, 7:1 – 53 Новосельцев, 8:1 – 74 Полоз, 9:1 – 86 Полоз, 10:1 – 87 Колдунов.
Сочи – Жанаев, Маргасов (Имбула, 60), Набиуллин, Новосельцев (Милютин, 56), Заика, Мостовой, Бурмистров (Колдунов, 69), Мевля, Миладинович, Кокорин (Боковой, 69), Заболотний (Полоз, 60).
Ростов – Попов, Гирник, Абрамов, Калистратов, Куприянов (Каштан, 73), Романов (Кочканян, 46), Колотиевский (Корниенко, 46), Горелов, Топурия (Комаров, 61), Рогава, Хромов.
Амалга оширилмаган пенальти: Заболотний, (35, дарвозабон).

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » РПЛ. «Сочи» ёш таркиб билан майдонга тушган «Ростов»ни аяб ўтирмади – 10:1