“Бунёдкор” жамоаси Coca Cola Суперлига 5-турнинг марказий учрашувида “Пахтакор”га 0:5 ҳисобида енгилди.
Ўйин давомида бир қатор вазиятларни кўкка совурган “қалдирғочлар” ўз тарихларидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Албатта, бу жамоадаги айрим ёш футболчиларга оғир руҳий зарба бўлиши турган гап. Яқин орада “Бунёдкор” бу қадар хунук тарзда имкониятни бой бермаган эди. Беллашувдан сўнг жамоанинг тажрибали футболчиси Анвар Ғофуров фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бугунги ўйинда “Пахтакор” тезкор гол ва вазиятлардан самара чиқариш ҳисобига шундай тарзда ғалаба қозонди. Лекин, ҳисоб адолатли бўлди дея олмайман. Чунки, ҳисобда ортда қолаётган пайтимизда ҳам гол уриш учун вазиятлар юзага келганди. Қисқаси ушбу ўйиндаги хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб навбатдаги баҳсга янада яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Қўлни тушириш ва таслим бўлиш йўқ. Бу – футбол. Эндигина бешинчи турни ўтказдик. Шу боис олдиндаги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси олдинда. Мен жамоамизга ва футболчиларга ишонаман.
Янги келган футболчилар ҳали киришиб кетгани йўқ? Билмадим, сизга шундай туюлаётган бўлса керак. Мураббийлар томонидан Черанни алоҳида қўриқлаш ҳақида кўрсатма берилгани йўқ. “Пахтакор” Жиззахдаги мағлубиятдан сўнг биз билан ўйинга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. Насиб қилса кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз”, - дейди Анвар Ғофуров.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар