2 382
Андрей Канчельскис: "27 июнда журналистлар байрами? Ғалаба қозониб, сизларни табриклаш насиб қилади деб умид қиламан"
Coca Cola Суперлигаси 5 туридан ўрин олган «Навбаҳор» ва «Бухоро» жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг «Навбаҳор» клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
"Ўзингиз кўрдингиз, учрашув жуда оғир ўтди. Иккинчи таймда, айниқса, "Бухоро" клубига қарши туриш қийин кечди. Яхши вазиятлар яратдик, бироқ улардан унумли фойдалана билмадик. Акс ҳолда, ҳисоб янада йирик кўриниш олиши мумкин эди.
Бухороликларга миннатдорчилик билдираман. Улар ўзларида юзага келган муаммоларга қарамасдан кучли ўйин намойиш этишди. Бир нечта вазиятда тажриба етишмади. Жамоа сўнгги ўринда бораётган бўлса-да, руҳий жиҳатдан анча чидамли эканлигини намойиш эта олди. Бу бизга дарс бўлади. "Насаф" билан ўйиндан кейин бироз қийин бўлди. Ҳар бир ўйин биз учун муҳим, энг асосийси 3 очко олдик. Пандемиядан кейинги уйдаги илк ўйинимизда ғалаба қозондик.
Иккинчи таймда йигитлар майдонда юришди? Менимча бу ўйинга етарли даражада настрой қила олишмаганида. Бундан ташқари Қаршидан узоқ йўл босиб қайтдик. Тўғри иккинчи таймда ҳимояга кўпроқ урғу қаратдик. Ҳозир ўзимизга келиб олишимиз керак. Ғалаба руҳияти кейинги ўйинларда бизга ёр бўлишини истайман.
27 июнда журналистлар байрами? Ушбу байрам билан ғалаба қозониб, сизларни табриклаш насиб қилади деб умид қиламан.
ТВ орқали бизни қўллаб қувватлаган, стадион ёнидаги дарахтларда бизни қўллаган мухлисларга раҳмат айтаман.
Карантин ўйинларга таъсир қилдими? Албатта, Бундеслигада 6талаб голлар урилмоқда, масалан кеча Россияда 11та гол урилди. Ҳозир характер намойиш этиш керак, бунга эришган жамоа ғалаба қозонади", - деди россиялик мутахассис.
Манба: championat.asia «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар