Ўтган турда ўз майдонида “Пахтакор”ни мағлуб этиб қаҳрамонлик кўрсатган “Сўғдиёна” жамоаси 5-турда ҳам яна ўша манзарни такрорди. Тошкентда “Локомотив”га қарши ўтказилган муҳим учрашувда Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жиззахликлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Қизиғи шундаки, бунгача ушбу жамоаларнинг охирги тўқнашуви ўтган мавсумда Жиззахда ўтказилганди ва ўша баҳсда ҳам Бақоев жамоаси “Локо”ни мағлубиятга учрата олганди. Кўриб турганингиздек, “Сўғдиёна” кетма-кет иккинчи беллашувда ҳам “Локомотив”ни тиз чўктирмоқда.
Янада аҳамиятлиси шундаки, жиззахликлар чемпионатимиз баҳслари давомида ҳали бирор марта ҳам “Локомотив” майдонидан ғалаба тугул, ҳатто дуранг билан ҳам қайта олмаганди. Бу сафар “Сўғдиёна” ёқимсиз анъанасига барҳам берди ва илк бор “Локо”нинг уйида ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар