Фото: UFC
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов сентябрь ойида октагонга қайтиши ҳақида маълумот берди.
- Ҳар куни шуғулланяпман. Тонгда ва кечқурун машғулот ўтказяпман. Отам ҳам яхши жисмоний ҳолатда бўлишимни хоҳлаган бўларди. Машғулотларни ўтказиб юборишим аниқ унга ёқмаган бўларди. Бунга ишончим комил.
Унинг олдига кирсам шундай дейман: ‘Ота, эрталаб, кечқурун шуғулланяпман, яхши спорт формасидаман’. Унинг юзига кулги юради.
Айнан машғулотлар стрессни енгишга ёрдам бермоқда. Ҳаммасидан чалғитиб, дам олишга кўмак кўрсатмоқда.
Умрим давомида шуғулланиб келяпман. Отам айтганидек, тайёргарлик кўрган от учун ҳар доим иштирок этишга мусобақа, арена топилади. Шундай экан кузда қайтаман ва курашаман. Камаримни ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан, - дейди Ҳабиб Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг 19 сентябрь куни UFC 253 мусобақаси доирасида ўтказилиши кутилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар