Фото: Twitter
Бокс бўйича олти вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Оскар де ла Ҳоя рингга қайтиш истаги борлигини маълум қилди.
«Биринчи навбатда Майк Тайсон нима қилишини кузатаман. Шуғулланяпман ва формамни сақлаб турибман. 12 раунд жанг қиладиган формада эмаслигим аниқ. Бироқ ўша даражага чиқишга ҳаракат қиламан. Кўрамиз.
Тайсонни амалда кўрмоқчиман — рефлексни кузатаман, 3-4 раундга туриб бера оладими ёки йўқ, шуни ҳам билмоқчиман. Унинг ҳаракатларига баҳо берган ҳолда ўз қароримни чиқараман.
Мен ҳақиқатда бу ҳақида ўйлаяпман. Ким билан жанг қилишим аҳамиятсиз. Бирорта ўз вазн тоифасининг энг яхшиси билан рингга кўтариламан. Бу ўрта вазн, биринчи ўрта вазн, ярим ўрта вазн бўлиши мумкин. Мана шу дивизионлардаги исталган топ-боксчи билан жанг қилишга тайёрман, бу катта аҳамият касб этмайди», — дейди де ла Ҳоя.
47 ёшли америкалик профессионал боксда 45 та жанг ўтказиб, уларнинг 39 тасида ғалаба қозонган (30 нокаут) ва олти марта мағлуб бўлган.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар