Бу ҳақда миллий чемпионатимиз жамоаларининг расмий саҳифаларида маълум қилинди.
Жумладан, "Қўқон-1912" жамоасининг "Телеграм" саҳифасида қуйидаги мазмунда пост қолдирилган:
"Эртага (бугун) Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги баҳсдан олдин учрашув комиссари Лазиз Қўчқоров билан митинг ўтказилди. Унда ПФЛ мутасаддиси Суперлига ўйинларини ўтказиш давомида амал қилиниши лозим бўлган санитария-гигиена қоидаларини эслатиш баробарида ушбу турдан эътиборан бериладиган айрим енгилликлар ҳақида тўхталиб ўтди. Унга кўра, жорий турдан жамоа бош мураббийлари ўзларига ажратилган ҳудудда ниқобсиз ўтиришлари мумкинлиги айтилди. Ундан ташқари, футболчилар майдонга тушишларидан олдин трибунадаёқ кийим алмаштиришларига рухсат берилади".
Шунингдек, "Бунёдкор" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси берган маълумотда юқоридагиларга қўшимча сифатида захирадаги футболчилар чигалёзди машғулотларида 6 тагача бўлган миқдорда шуғулланишлари мумкинлиги айтилган. Бунгача ушбу ҳолатда 3 тагача футболчи майдон четида машғулот ўтказиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, республикамиз ҳудудида амалда бўлиб турган карантин ҳолати туфайли Суперлига баҳслари мухлисларсиз ўтказилиши белгиланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар