21:12 / 26.06.2020
1 149

Яхшибоев дубль қайд этди ва яна икки голга ассистентлик қилди

Яхшибоев дубль қайд этди ва яна икки голга ассистентлик қилди
Бугун Беларусь чемпионатида 15-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистонлик легионерлар – Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган "Энергетик-БГУ" клуби "Славия Мозир" жамоасини қабул қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳар иккала ҳамюртимиз беллашувни асосий таркибда бошлади. Яхшибоев 2 та тўп киритиб, жамоасининг яна икки голига ассистентлик қилди.

Беларусь чемпионати. 15-тур
“Энергетик-БГУ” – “Славия Мозир” 5:0
Голлар:
1:0 — Яхшибоев (4). 2:0 — Тве (47). 3:0 — Яхшибоев (58). 4:0 — Совпель (70). 5:0 — Совпель (90).

Жасур Яхшибоев 23 майдан буён гол ура олмаётган эди. Унинг голсиз серияси тўртта ўйиндан иборат бўлди.
Айни пайтда 14 та учрашувда тўққизта гол урган ҳамюртимиз чемпионат тўпурарлари баҳсида яққол пешқадамга айланди.

Унинг таъқибчилари Ион Николаеску (“Витебск”), Гегам Кадимян (“Неман”), Виталий Лисакович (“Шахтёр”) ва Павел Нехайчик (БАТЭ) ҳисобида еттитадан гол бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)