1 665
Рўзиқул Бердиев: "Рақиблар бизга юқори баҳо беришмоқда ва фақат ҳимоявий футбол ўйнашмоқда"
"Насаф" ва "Бухоро" жамоалари ўртасида ўтган баҳсдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
Бугун рақиб дарвозаси томон 20га яқин зарба бердик, ғалабага эришиш учун вазиятлар ҳам ярата олдик. Аммо сўнгги нуқтани қўйиш, ҳужумларни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Ўйин бир томондан қониқтирди, аммо футболда натижа биринчи ўринда. Рақиблар бизга юқори баҳо берган ҳолда фақат ҳимоявий ўйин танлашмоқда. Шунга қарамай вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Тўғри очко кўп йўқотаяпмиз. Йигитлар ғалаба учун охиригача курашишди. Уларни нимадирда айблаб бўлмайди.
- Рестартдан кейин кетма-кет учта дуранг қайд этилди. "Насаф" дурангчи жамоага айланиб қолмадими?
- Йўқ. Тўғри дуранг ўйнаяпмиз, аммо кўрган бўлсанглар мана шу учала ўйинда рақиблардан устунлик қилдик.
- Дилшод Раҳматуллаев охирги икки ўйинда барвақт захирага олинмоқда. Бу нима билан боғлиқ?
- Йўқ, унинг тажрибаси бор. Унга ишонамиз. Баъзида ўз ўйинчисини йўқотиб, ҳужумга берилиб кетаётгани учун схемамизни ўзгартирдик ва алмаштирдик.
- Станоевич бурчак тўпини амалга оширмоқда. У бўйдор, бурчак тўпини амалга оширмай жарима майдони ичида кўпроқ фойдали бўлади деб ўйламайсизми?
- Маркони бош билан юқори савияда ўйнай олишини кўрмадим. Лекин жарима тўпларини яхши узатиб беради.
- Дилшод Саитов қачон сафга қайтади?
- Жароҳатидан деярли қутулди, ўйлашимча кейинги турларда майдонга тушади.
- Африкалик футболчининг тақдири нима бўлди?
- Файсал Траоре бизга тегишли футболчи ва "Динамо" сафида қайдномадан ўтганди. Бироқ яқинда Самарқанд клуби ижара шартномасини бекор қилди. Биз фақат трансфер ойнаси очилганидан кейин уни рўйхатдан ўтказа оламиз.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар