Маълумки, сентябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин ташкил қилади. Хабарингиз бор, Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Кўпчилик мухлислар эса Ўзбекистоннинг ҳам кучлироқ термалар билан ўйин ўтказишини истаётганлари турган гап. Бу борада гап кетар экан, Вадим Абрамов қуйидаги фикрларни илгари сурди:
- Ўзимга қолса, сентябрда Бразилия билан куч синашган бўлардим. Бироқ ФИФА халқаро тақвимни тузиш чоғида ОФК тасарруфидаги мамлакатларнинг терма жамоаларини ажратиб қўяди. Қолаверса, европаликларнинг ўртоқлик ўйинлари ўрнини босишга мўлжалланган УЕФА миллатлар лигаси турнири бор. Шу сабаб ФИФА кунларида қўҳна қитъадаги терма жамоалар билан учрашиш деярли иложсиз ишдир. Чунки ҳатто футбол даражаси анча кучсиз бўлган термалар билан шундай пайтда ўртоқлик баҳсини ўтказишнинг умуман иложини топа олмайсиз.
Шукурки, шунда ҳам вазиятдан чиқиб, Белоруссия билан ўйин ўтказишга улгурдик. Бугунги кунда Европадаги терма жамоалардан бири билан ўртоқлик ўйинини ўтказиш юзасидан келишиш жуда мушкул иш. Шунинг учун бутун эътиборни бунга қаратиш тўғри бўлмайди. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда раҳбариятдан иложи борича кучли рақиб топишни сўрашдан бошқа чорамиз йўқ.
Агар ўсишни мақсад қилган эканмиз, демак кучли рақиблар билан белашишимиз керак бўлади. Бахтга қарши вазият тақозосига кўра, бизга кучлироқ рақибларни топишнинг иложи бўлмаяпти. Қолаверса, бундай ишларда молиявий масала муҳим аҳамият касб этмасдан қолмайди. Шу сабабдан ҳам бутун эътиборимизни ўз ўйинимизни кучайтиришга қаратиб, Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧга тайёрлаб борамиз, - деди Абрамов.
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар