Хабарингиз бор, айни чоғда “Сурхон” клуби бош мураббийсиз қолган. Бунга қадар ушбу лавозимда ишлаб келган Баҳром Ҳайдаров куни кеча истеъфога чиқди. Унинг ўрнини қайси мураббий эгаллаши эса мухлисларни қизиқтираётгани аниқ.
Ўз навбатида “Сурхон” раҳбарияти ҳам бир қатор мутахассислар билан музокараларга киришишгани борасида маълумотлар ҳам йўқ эмас.
Мисол учун, ҳозирда “Қўқон-1912” устози Бахтиёр Ашурматовга яқиндан ёрдам бериб келаётган Даврон Файзиев ҳам “Сурхон” раҳбариятининг бош мураббийликка номзодлар рўйхатидан жой олган. Натижада ушбу мутахассисга ҳам таклиф билан чиқишган, бироқ Файзиев термизликлар томонидан билдирилган чорловни қабул қилмаганлиги маълум бўлди. Бу ҳақида у Sports.uz мухбирига шундай деди:
- Тўғри, менга “Сурхон”дан таклиф бўлганди, аммо уларга рад жавобини бердим. Сабаби шундаки, менинг айни пайтда “Қўқон-1912” жамоаси билан амалдаги шартномам бор. Шундай экан, ўртадаги шартномага амал қилган ҳолда уни охиригача етказишим керак, - дея изоҳлади Даврон Файзиев.
“Сурхон” жамоасини ҳозирда вақтинча Владимир Андреев бошқариб турибди.
Манба: Sports.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар