08:00 / 03.07.2020
1 977

АПЛ. «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ливерпуль»га жавобсиз тўртта гол урди (видео)

АПЛ. «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ливерпуль»га жавобсиз тўртта гол урди (видео)
Англия чемпионатида 32-турнинг марказий ўйини якунланди. Ўз майдонида чемпионликни қўлга киритиб бўлган «Ливерпуль»ни қабул қилган «Манчестер Сити» 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кевин Де Брюне, Фил Фоден ва Раҳим Стерлинг биттадан гол уришди. Чемберлен эса ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Бу ғалабадан сўнг «Сити»нинг очколари 66тага етди ва «Ливерпуль» билан фарқ 20 очкогача қисқарди.

Мерсисайд клуби АПЛ доирасида 4 та гол ўтказиб юбориши сўнгги бор 2017 йил октябрида кузатилганди. Ўшанда Клопп шогирдлари “Тоттенхэм”га 1:4 ҳисобида енгилганди.

Қайд этиш жоиз, 2017 йил сентябрида “Ливерпуль” айнан “Манчестер Сити”га 0:5 ҳисобида ютқазганди.

Манчестер Сити – Ливерпуль 4:0
Голлар:
де Брюйне (25, пенальти), Стерлинг (35), Фоден (45), Окслейд-Чемберлен (66, автогол), Маҳрез (90+5).
Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер (Жоау Канселу, 73), Эрик Гарсия, Менди, Лапорт (Отаменди, 79), Фоден, Гюндоган, де Брюйне, Родри Эрнандес, Стерлинг (Бернарду Силва, 79), Габриэл Жезус (Маҳрез, 58).
Ливерпуль: Алиссон, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд (Уильямс, 76), Гомес (Окслейд-Чемберлен, 46), Вейналдум (Кейта, 62), Фабиньо, Хендерсон, Мане (Минамино, 85), Фирмино (Ориги, 62), Салах.
Огоҳлантиришлар: Гомес (24), Менди (41), Уокер (57), Ҳендерсон (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ливерпуль»га жавобсиз тўртта гол урди (видео)