2019 йил 4 декабрда “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони Ўзбекистонда профессионал футболни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.
Ушбу фармон ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали футбол соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш каби кўплаб масалаларга эътибор қаратиб, кутилаётган якуний натижалар муваффақиятли амалга оширилиши мақсад қилинди.
Футболни атрофлича таҳлил қилиш натижасида маҳоратли мутахассислар етишмаслиги, замонавий футболга зарур бўлган яна бир қатор йўналишлар бўйича мутахассислар камлиги аниқланди.
Шубҳасиз, футболнинг бугунги ривожланиш тенденцияси мамлакатимизда яратилган футбол инфратузилмасини малакали спорт менежерларини тайёрлаш тизимига мослаштиришни даврнинг ўзи ҳам талаб этмоқда.
Шу боис, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш мақсадида футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази ўз ишини бошлади. Бугун “Бунёдкор” стадионида ушбу марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, футбол фахрийлари, терма жамоа мураббийлари, таниқли футболчилар, марказ тингловчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мазкур марказда халқаро футбол ташкилотларининг ишлаб чиққан дастурлари ва соҳадаги етук мутахассисларини жалб қилган ҳолда тренерлик таълими бўйича инструкторларни тайёрлаш юзасидан ихтисослаштирилган курслар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, марказ мутахассислари ФИФА, УЕФА ва ОФКнинг тренерлар тайёрлаш бўйича етакчи хорижий марказларида мунтазам стажировка ўтаб бориши таъминланади.
Манба: Sports.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар