Кеча ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев "Спорт" телеканали меҳмони бўлиб бир қатор саволларга жавоб қайтарди.
Шулардан кўпроқ эътиборимни тортган жиҳат Суперлигани 12та жамоа иштирокидаги мусобақага айлантириш ҳақидаги гап бўлди. Фараз қиламиз, Суперлига 2018 йилдаги каби яна 12та жамоалик мусобақага қайтди. Бу бизга нима беради? Чемпионат нуфузи шу билан ортиб қоладими? Қуйида шу ҳақда баъзи фикр-мулоҳазаларни юритамиз.
Мақсад барибир футбол ривожи бўлиши керак
Аввало ҳар бир мамлакат Профессионал футбол лигаси ўз имконияти ва даражасидан келиб чиқиб ички чемпионат формати билан ўтказиш тартибини ишлаб чиқади. Ва бундан кўзланган бирламчи мақсад футбол нуфузини ошириш бўлиши шарт. Тан олайлик, 2018 йилги 12та жамоалик формат бир қатор қизиқишларга сабаб бўлди. Кўплаб қизиқ ўйинлар кузатилди. Фақат иккита давра ўтиб бўлганидан сўнг клубларнинг олтитадан икки гуруҳга бўлиниши ҳамда "олтин очколар" ҳисобланиши баъзи саволларни келтириб чиқарди.
Айтайлик, 2022 йилдан бошлаб яна шундай тизимга қайтишимиз мумкинми? Шуниси аниқки, 2021 йилда Суперлигани 12та жамоалик мусобақага айлантириш имкони бўлмайди, чунки 2020 йил учун чиқарилган регламентда чемпионат чкунида 14-ўринни эгаллаган жамоа Пролигага тушиб кетиши ҳамда Суперлиганинг 13-жамоаси Пролиганинг 2-ўриндаги жамоаси майдонида ўтиш ўйинида иштирок этиши ёзиб қўйилган. Демак, бу ўринда регламентга зид равишда иш тутиш мантиқсиз бўлиб қолади.
Тўғри, 2017 йилнинг куз ойларида регламентга мос иш тутилмади. Ҳеч қандай бесабаб 5-ўринни эгаллаган "Машъал" қуйи лигага тушириб юборилганини жуда яхши эслаймиз. Кейин эса бирданига 12та жамоалик форматга ўтилди. Лекин энди қонун ва қоидалар ишлаши лозим бўлган жамиятда яшаяпмиз, шу боис аввало регламентни ҳурмат қилишимиз керак.
Пролига учун 8та жамоа кам
Мана яқинда Пролига баҳсларига старт берилди. Бунда ҳар турда 4тадан ўйин ўтказилади. Бу эса жуда кам. Чунки жамоалар сони кам. Атиги 8та. Жуда кўп мамлакатларда Олий лигага нисбатан биринчи лигада жамоалар сони кўпроқни ташкил этади. Аммо бизда тескариси. Бизда шунингдек, биринчи лига ҳам бор. Бу Пролигадан кейинги мусобақа ҳисобланади.
Биринчи лигада 14та клуб баҳс олиб боради. Айтайлик, мусобақани учга бўлмасдан Суперлига ва Пролигага ажратса қандай бўлади? Яъни биринчи лигадаги жамоаларни ҳам Пролигада ўйнайдиган қилиб қўйса? Бу ҳам тортишса бўладиган мавзу.
Диёр Имомхўжаевнинг гапида жон бор. Бизга аввало сифат керак. Сон билан футбол ривожланмаслигини йиллар давомида кўриб келдик. Пролига учун 8та жамоа камлигини айтдик. Буни қандай кўпайтирса бўлади? Иккита йўл билан. Биринчиси, Суперлигани қисқартириш орқали. Иккинчиси эса Биринчи лигадан кўпроқ жамоани юқорига тортиш орқали. Диёр Имомхўжаев кеча Суперлига иштирокчиларини қисқартириш ҳақида сўз юритди. Бу ўринда гап Суперлигани ва Пролигани бир хил 12та жамоалик форматга ўтказиш ҳақида боряпти.
Шунда 8та жамоа қатнашаётган мусобақага Суперлиганинг 2та жамоаси қўшилади ва Биринчи лигадан ҳам 2та жамоа олинади. Натижада ҳар икки мусобақа бир хил сонга эга бўлади. Биринчи лига эса 12талик қолиши ёки бўлмаса қайсидир жамоалар қўшилса 14, ҳатто 16та бўлиши ҳам мумкин.
Мураббийлар нега 16та жамоани хоҳлайди?
Кўпчилик мураббийлар билан гаплашганда олий лигада 16та жамоа қатнашгани маъқул деган гапларни эшитамиз. Албатта, қанча кўп бўлса ҳар турда ўйинлар ҳам кўпроқ бўлади. Лекин бу билан сифат ошиб қоладими? Ҳозирги кунда бунинг иложи йўқ. Чунки Пролигада юқорига астойдил интиладиган жамоанинг ўзи кўринмаяпти. Қолаверса жуда кўп клублар лицензия талабларига жавоб бермайди. Лицензиялаш талабини бажариш эса бирданига бўлиб қолмайди, бунга йиллар давомида босқичма босқич эришиб борилади.
Баъзи мураббийларнинг олий лигада кўпроқ жамоа бўлишини хоҳлаётгани сабаби уларнинг қайсидир клубга ишга кириб олиши. Шу йўл билан улар ишли бўлиб оладилар. Ҳозирги кунда Про лицензиясига эга 40дан зиёд мураббий ишсиз бўлса керак. Олий лигада жамоалар сони кўпайиши аввало ишсиз юрган мураббийларнинг иш топиб олишига замин яратади. Лекин клублар ўртасидаги рақобат ошишига ҳеч ким кафиллик бермайди.
Суперлига иштирокчиларини иккитага камайтириш футбол ривожига тўсиқ бўлиб қолиши мумкин. Чунки ҳеч бир ҳомий Пролигада ўз жамоасига Суперлигадаги каби эътибор бермайди. 14та жамоа қатанашаётгани ҳозирги Суперлига учун энг маъқул вариант бўлиб кўриняпти. Бу ўринда ҳеч қанақа учинчи даврага ҳожат йўқ. Иккита даврали мусобақанинг ўзи етади. ПФЛ яхшиси Пролига клублари сонини кўпайтиришни ўйлаши лозим. 16та жамоалик олий лигага ҳам тайёр эмасмиз. Бунга малакали мураббийлар билан кучли футболчилар етмайди.
Пролигани кучайтириш учун айтайлик, жамоалар сонини 12тага етказиб олиш учун Суперлигадан 2та клубни олиб ташлаган билан иш битмаса керак. Яхшиси, биринчи лигадан кўпроқ жамоани юқорига тортишни ўйлаган маъқул.
Майли, Суперлигадаги 14та жамоадан иккитаси Пролигага тушиб кетсин, керак бўлса 12-ўриндаги жамоа Пролиганинг учинчи жамоаси билан ўтиш ўйинида қатнашсин, аммо Суперлигани 12та жамоалик форматга қайтариш ўзбек футболига фойдали бўлмаса керак тахминдаман.
Ундан кўра, биринчи лигадан тўртта кучли жамоани тортиб Пролигани 12та жамоалик турнирга айлантирган яхшироқ. Чунки 8та жамоа иштирокидаги тўрт даврали мусобақа ҳадеб бир-бири билан ўйнайвериб зерикарли бўлиб қолади.
Муаллиф: Xayrulla Xoliqov
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар