
“Уфа” жамоаси мухлислари ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновни жамоанинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси, деб эътироф этди.
Жамоанинг энг зўр ўйинчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг учдан бир қисмини ҳамютимизга овоз берди. Ўрунов 31,6 фоиз овоз тўплади. У иккинчи ўринни эгаллаган Александр Беленовдан (22 фоиз овоз) ва учинчи поғонада қайд этилган Даниил Фоминдан (12,4 фоиз овоз)анча илгарилаб кетди.
- Ўрунов карантиндан кейинги икки учрашувни ҳам юқори савияда ўтказди. У майдонда фаоллик кўрсатди, рақибни алдаб ўтишда ва яккакурашларда ҳаммадан устунлигини кўрсатди, - деди ёзади клуб матбуот хизмати.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар