Coca Cola Суперлигаси 8-тури доирасида "Қўқон-1912" жамоаси мағлуб этилганидан кейин АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўзининг фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин жуда ҳам шиддатли ва жанговар рухда ўтди. Чунки, ушбу жамоалар турнир жадвалида иккинчи, учинчи ўринларда келишаётганди. Шу боисдан биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалаба қозониши керак эди. Иккинчи бўлимда омадимиз келди. Ўйинни бироз кучайтирдик ва тезда биринчи голни уриб олдик. Иккинчи голда эса, менимча Санжар ростдан ҳам йил голини урди.
Шундай чиройли голи билан у жамоамизга ғалаба келтирди. 2:0 ҳисобини ёмон кўраман. 1:0 пайтида жамоа концентрацияни йўқотмайди. Шунингдек, "Қўқон-1912" жамоасига ҳам қойил қолдим, улар икки тўп фарқи бўлишига қарамасдан охиригача курашишди. Бундай ўйинлар орқали нафақат футболчилар, балки мухлислар ва ўзбек футболи ҳам ютади.
- Бугунги ўйинда Йован Жокич марказий ҳимояда ўйнагани нима билан боғлиқ?
- Умуман олганда ҳеч нима билан эмас. Ўтган ўйинларда масалан, Дилшод ҳам шу позицияда ўйнаб турганди. Жокич ҳам бунга қадар шу позицияда ўйнаган. Футбол шундай нарсаки, ҳужумчи чап қанот ҳимоясида чап қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнаши керак. Ҳимоячи эса ҳужумда ҳужумчи бўлиб ўйнаши керак. Қачонки футболчилар доимо бир-бирининг ўрнини тўлдириб юрса, футбол янада чиройли бўлади.
- Чап қанот ҳимояси билан боғлиқ муаммо ҳам пайдо бўлди.
- Норбеков тезкор футболчи. Қолаверса, Саъдуллада сариқ карточка бор эди. Шу сабабдан уни алмаштирдим. Негаки, тезкор футболчи катта тезлик билан югуриб кетаётган пайтда йиқитилса, иккинчи сариқ ва бу қизилга айланиб кетиши мумкин эди.
- Ушбу ўйинни чемпионатдаги энг яхши ўйин деб эътироф эта оласизми? Четдан қараганда азартга бой ўйин бўлди.
- "Насаф" билан ўйинда ҳам азарт бўлди. Ҳозирги замонавий футболда ғалабага эришиш жуда қийин. Ундан ташқари, бунинг учун катта меҳнат қилиш керак. Шу орқали инсон хурсандчиликни ўзига тақдим қилади.
- "Қўқон-1912" ўз майдонида ҳужумкор ўйин кўрсатаётганди. Рестартдан кейин эса жамоа "Бунёдкор"га қарши ўйинда жамоа ҳимояга ётиб олди.
- "Бунёдкор"га қарши ўйинни биз кўриб чиқдик. Меҳмонда ўйнаганини инобатга олсак, "Қўқон-1912" унчалик ҳимоявий ўйнагани йўқ. Сўнгги дақиқаларда бўлган автогол эса футболнинг бир қисми. Шунинг учун ҳам мен бу гапга қўшилмайман.
- Демак, "Қўқон-1912"нинг бугунги ҳужумкор ўйини сизга сюрприз бўлмади.
- Албатта йўқ. Ундан ташқари жамоа икки нафар таянч ярим ҳимоячи билан ўйнади. Ўша ўйинда ҳам иккинчи бўлим давомида схемалар ўзгарганди. Бу футболда тез-тез учраб турадиган мураббийнинг фалсафаси.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар