Coca Cola Суперлигаси 8-тури доирасида "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис журналистлар саволларига жавоб берди.
- "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоа биринчи бўлимнинг ўзида икки гол фарқи билан олдинда эди. Фол бўлди, хуштак чалинмади, иккинчи гол урилди. Албатта оғир. Иккинчи бўлимда бошқачароқ ўйнадик, гол урдик, вазиятлар яратдик. Аммо сафарда ўйнаш доимо қийин бўлган. Энди кейинги ўйинда таркиб ўзгаради, кимдир ўтказиб юборади, айримлар нималарнидир ўйлаши керак бўлади.
Улар футболдаги кейинги фаолияти қандай ўтишини ўйлаши керак. Баъзи футболчилар барчаси яхши, аъло даражада деб ҳисоблашди, чиройли ҳаёт, яшаш яхши, аммо ҳар бир ўйинда сиз кучли эканлигингизни кўрсатишингиз керак. Барибир иккинчи гол ўйинни синдирди деб ҳисоблайман. 1:0дан чиқиб кетишнинг иложи бор, бироқ 2:0 жуда қийин масала. Кейинчалик учинчиси ҳам дарвозамиздан ўрин олди.
- Ўтган бир неча ўйинларда жамоа яхши ўйнаганди. Бунисида эса куч етишмади.
- Айтганимдек, айрим футболчилар яхши ҳаётга ўрганиб қолишган. "Насаф" майдонида дуранг, Бекободда ғалабадан кейин футболчилар ўзларига қўйилган талабни пасайтиришди. Захирада кўзи ёниб турган, ўзига бериладиган имкониятни пойлаётган футболчилар кўп. Ўзгаришлар қилинади, таркибда айрим камчиликлар ёпилади. Исмини айтмайман, у каби футболчиларни энди майдонга туширмайман, буни "Навбаҳор" мухлислари олдида ҳам ваъда бера оламан. Футболда ҳар бир ўйинда кўрсатиш ва рақибни жазолаш керак. Ҳа, баъзида Роналду ва Мессида ҳам нимадир ўхшамай қолади. Футболчида истак ва хоҳиш бўлиши шарт. Бу йўқми, демак, ўзгаришлар бўлади, таркибда янгилашлар юзага келади, унинг ўрни бошқа футболчилар билан тўлдирилади.
- Ўйиндан олдин футболчилар билан Наманган вилояти ҳокими кўришиб гаплашган дейишганди. Балки шу ҳам футболчиларга таъсир ўтказгандир.
- Йўқ, ундай эмас. Ҳокимга ташаккур айтаман. У Наманганда футболнинг ривожи учун катта иш қилмоқда. У доимо биз учун қайғуради. Шу сабабли бу ҳеч қандай таъсир қилмаган. Мағлубиятда ўзимиз айбдормиз, энди ўйин, йўлга қўйган хатоларимизни кўриб чиқамиз. У бизга омад тилади. Бугун футболчиларим 70 фоиз кучи билан ўйнади. Бу ҳеч нима эмас, бундан етарлича дарс олдик. Ҳар бир негатив ишдан позитив фикр ҳам олиб туриш керак бўлади. Олдимизда "Қизилқум"га қарши жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Бугунги ўйиндаги айбдорлик ҳиссини шу ўйинда йўқотамиз. Навбатдаги ўйин бошқача бўлади. Ваъда бераман.
- Жамоа биринчи бўлимда пиёда юрди. Иккинчи бўлимни юқори тезликда бошлаб, кейин яна секин ўйин бошланди. Балки футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши эмасдир.
- Йўқ, ундай демаган бўлардим. Агарда иккинчи бўлимда "Бунёдкор"дан кам югурганимизда бу ҳақида гапирса бўларди. Сафарда бундай жамоага қарши ўйинда "фора" бериб ўйнаш катта хатолик бўлади. Ўтказиб юборилган икки голдан кейин ҳам биз ўйинни кучайтириб яна бир бор дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Биринчи бўлимда биз ҳар томонлама рақибга ютқаздик. Гапингизга қўшиламан, футболчилар ўйинга иштиёқ билан, куч билан чиқишлари, биринчи дақиқадан 90-дақиқага қадар тўп учун курашишлари керак.
Айрим футболчилар эътиборини бошқа жойга қаратган ва шунга ўхшаш муаммолар. Шу сабабли иккинчи бўлим бошиданоқ 3 футболчини захирага олдим. Бир томондан олиб қаралганда омадимиз ҳам келмади. Болов вазиятдан фойдаланганида 2:2 бўларди ва ўйин бошқача кечган бўларди. Бироз бўшашгандик "Бунёдкор" учинчисини ҳам уриб кетди. "Бунёдкор"ни яна бир бор ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман.
Манба: championat.asia «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар